“Euronews”нинг ижодкорлари Хоразмда

Европанинг ахборот телеканали “Euronews”нинг ижодкорлари 19-20 октябрь кунлари Хоразм вилояти Хива тумани Дашёқ маҳалласида фаолиятини бошлаган «Ақлвой» автобуси ва гуруҳнинг иш жараёнини жаҳонга танитиш мақсадида тайёрланаёган лавҳанинг тасвирга олиш жараёнлари жонли, самимий ўтди.

“Euronews” ижодкорлари сафарнинг иккинчи кунида эса Қўшкўпир туманининг Хосиён қишлоғида бўлиб, 16-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида болаларга яратилган шарт-шароитларни камера тасмасига муҳрлашди.

Сўнгги манзил эса Қўшкўпир туманидаги «Альтернативе» гуруҳ бўлди. Тасвирга олиш жараёнларида чаққон ва уддабурон, тили бурро болалар ижодкорларда илиқ таасурот қолдирди.