Фарғона шаҳрида «Юлдузча» НМТТ иш фаолиятини бошлади.

Юнусовлар оиласи томонидан 6 миллиард сўм маблағга қуриб битказилган ушбу ташкилотда 200 дан зиёд бола қамраб олинган бўлиб, 50 та янги иш ўрни ҳам яратилди.

Фарғона вилоятида 5 йил олдин атиги 23 фоиз болажонлар мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич мамлакатимизда мактабгача таълим тизимини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида 80 фоизга етди.