Фарғона вилояти Риштон туманида Тожикистон Республикаси томонидан «Капалак» номли мактабгача таълим ташкилоти қурилиб фойдаланишга топширилди.

Азал-азалдан ўзбек ва тожик халқларини умумий тарих, маданият ва маънавий қадриятлар, ўзаро ҳурмат ҳамда яхши қўшничиликнинг кўп асрлик анъаналари бирлаштириб туради. Бу яқинлик Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги муносабатлар учун мустаҳкам замин, асосий тамойил бўлиб хизмат қилади.

Бугун Тожикистон Республикаси томонидан Фарғона вилояти Риштон туманида қурилган «Капалак» номли 200 ўринга мўлжалланган мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин ва Тожикистон Республикаси Таълим ва фан вазири Имомзода Маҳмадюсуф қатнашишди.

Ушбу мактабгача таълим ташкилотининг очилиши, фарзандини мактабгача таълим ташкилотида таълим-тарбия олишини истаган ота-оналар учун айни муддао бўлди десак муболаға бўлмайди.

Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати