Фавқулодда вазиятларда қандай йўл тутиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди

Жорий йилнинг 13 октябрь куни Мактабгача таълим вазирлигида фавқулодда вазиятлар ҳолатларида ходимлар томонидан қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди. Ушбу тарғибот ва ташвиқот ишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 октябрдаги қарорига асосан ўтказилди.

Тадбирда Миробод тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими назорат ва профилактика инспектори лейтенант Азиз Қодиров ҳамда «Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш» мавзусида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар Академияси ҳузуридаги фуқаро муҳофазаси институти кафедра доценти Назокат Саидхонова маъруза қилишди.

Хусусан, ходимларга зарур ҳолатларда ишчиларни тўғри эвакуация қилиш бўйича йўл-йўриқлар берилди. Шунингдек, ёнғинга қарши техник ҳимоя воситалари, бирламчи ўт ўчириш воситаларининг тузилиши ҳамда ишлаши ўргатилди.