Фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилди

Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар киритишни назарда тутувчи Қонун Президент томонидан имзоланди

Киритилган ўзгартишларга кўра, ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилди.

Бундай ҳаракатлар:

➖ БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима (илгари фақат
50 бараваригача)
;

➖ 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш (илгари 1 йилгача);

➖ 1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади (илгари 1 йилгача).

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ҳокимият вакилининг, ички ишлар ва Миллий гвардия ходимларининг қонуний талабларини бажармаганлик учун ҳам жавобгарлик чоралари кучайтирилиб, жарима миқдорлари оширилди.

Асос: ЎРҚ–719-сон, 04.10.2021 й.