Халқаро ҳамкорлик ва чет ел инвестицияларни жалб қилиш бошқармаси бошлиғи

Зиямов Низомиддин Шахобитдинович – Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Халқаро ҳамкорлик ва чет эл инвестицияларини жалб қилиш бошқармаси бошлиғи.

Зиямов Низомиддин 1978 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, олий маълумотли, тарих фанлари номзоди. 1999 йилда Тошкент давлат университетида бакалавр ва 2001 йилда Ўзбекистон миллий университетида магистр даражасини олган. Шунингдек, 2002 йилда Ўзбекистон Миллий университетида аспирантура ва 2006 докторантура босқичини тамомлаган.

1999-1999 йилларда — Тошкент шаҳар Миробод тумани 110-сонли умумтаълим мактаби тарих фани ўқитувчиси;

2008-2008 йилларда — “Delovoy gorod media” МЧЖ бўлим бошлиғи;

2008-2013 йилларда — “To the point” МЧЖ бош директори;

2013-2014 йилларда — Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети Ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси;

2014-2015 йилларда — “Yangi fazo asri” МЧЖ директори;

2015-2016 йилларда — “Bounty Land” МЧЖ директори;

2016-2017 йилларда — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти бош илмий ходими;

2018-2018 йилларда — «Тараққиёт стратегияси» маркази лойиҳа раҳбари;

2018-2018 йилларда — Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бош бошқармаси етакчи мутахассиси;

2018-2019 йилларда — Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва стратегик ривожлантириш бош бошқармаси бош мутахассиси;

2019-2020 йилларда — Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш, таҳлил қилиш ва стратегик ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси;

2020-2020 йилларда — Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Ҳудудий ривожланиш таҳлили, стратегияси ва мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бош мутахассиси;

2020-2021 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Статистика бўлими бошлиғи;

2021 йилдан ҳозирги вақтга қадар— Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Халқаро ҳамкорлик ва чет эл инвестицияларини жалб қилиш бошқармаси бошлиғи.

✅Зиямов Низомиддин Шахобитдинович

📞(71) 207-04-08 (720)

📧international@mpe.uz