Хоразм вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи

Якубова Ирода Ботировна – Хоразм вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи.

Якубова Ирода Ботировна 1974 йилда Хоразм вилояти Урганч шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, олий маълумотли, 1996  йилда Урганч давлат университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1996 йилда Урганч шаҳридаги 2-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси сифатида бошлаган. 1999-2003 йилда Урганч тиббиёт коллежининг инглиз тили фани ўқитувчиси бўлиб ишлаган.

2003-2004 йилларда  «Тошкент-тола» масъулияти чекланган жамиятида секретар-референт, 2004-2006 йилар оралиғида «Coca-cola ichimligi O’zbekiston, LTD» Урганч филиали администратция бўлими супревайзири, 2009-2012 йй. – Урганч шаҳридаги 2-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси бўлиб фаолият юритган.

У тайинлангунга қадар2012-2017 йилларда Урганч шаҳридаги 8-сон мактабгача таълим муассасаси мудираси бўлган. 2017-йилдан ҳозирга қадар Хоразм вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

✅Якубова Ирода Батировна
📞(62)224-86-76
📧iroda.yakubova@internet.ru
📧 xorazm@mdo.uz xorazmmtb@exat.uz