Хоразмда UNICEF лойиҳаси ишга тушди

Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда UNICEF халқаро болаларни ҳимоя қилиш жамғармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган яна бир янги лойиҳанинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Хоразм вилоятининг Боғот ҳамда Қўшкўпир туманларидаги маҳаллаларида UNICEF лойиҳаси доирасида ташкил этилган мактабгача таълимнинг муқобил, турли ёшдаги гуруҳлари билан танишилди.

Боғот ва Қўшкўпир туманларида очилган муқобил гуруҳларнинг тантанали тадбири билан бир қаторда ОAВ вакиллари ва журналистлар, маҳаллий блогерлар учун пресс-тур ҳам ташкил этилди. Пресс-тур иштирокчилари алтернатив гуруҳлар билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар.

UNICEF лойиҳаси доирасида ташкил этилган мактабгача таълимнинг муқобил, турли ёшдаги гуруҳлари пилот дастур ҳисобланиб, Хоразм вилоятида илк бора очилди. Лойиҳа ўзини оқласа албатта бутун Республика бўйлаб давом эттириш кўзланган.