Хотирани қандай яхшилаш мумкин?

Кўп ота-оналар шифокорларга хотирани ривожлантириш усуллари юзасидан савол билан мурожаат қилишади. Аввало, эсда тутинг: мустаҳкам хотира болангизнинг ривожланишига ёрдам беради.

Биринчидан болангиз хотирасининг кучли ва заиф томонларини аниқлаб олишингиз керак бўлади. Кимдир ўз кўзи билан кўрган нарсани яхшироқ эслаб қолади(хотиранинг визуал тури), бошқа биров эшитганини яхши ўзлаштиришади(эшитувчи хотира тури), яна кимдир эса доимий эслатиб турилган(хотиранинг мотор тури) маълумотни ёдидан чиқармайди.

Маълумотни узоқ вақт хотирада мустаҳкам эслаб қолиш учун, авваламбор, ундаги асосий нуқталарни (асосий таърифлар, биринчи бўлиб ақлга келадиган етакчи формулалар) топиб, ўша сўзга урғу бериш лозим. Қолаверса, диаграмма, жадвал, расм ва режалар тузиб, болакай онгида ёдланаётган нарсанинг тасвирини яратиш ҳам анча ёрдам берадиган усуллардандир.