Ички аудит, молиявий ва ҳуқуқий назорат хизмати бошлиғи

Норматов Дилшод Хабибуллаевич – Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Ички аудит, молиявий ва ҳуқуқий назорат хизмати бошлиғи.

Норматов Дилшод 1981 йилда Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек, олий маълумотли. 2002 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини ҳамда 2007 йилда Банк-молия академиясини тамомлаган.

2002-2004 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Тошкент вилоятидаги назорат-тафтиш бошқармаси асосий иш фаолияти бўйича инспектори;

2004-2005 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Тошкент вилоятидаги назорат-тафтиш бошқармаси Бюджет интизомига риоя этилишини назоарт қилиш бўлими1-тоифали назоратчи-тафтишчиси;

2005-2008 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Тошкент вилоятидаги назорат-тафтиш бошқармаси Ташкилий-услубий ишлар бўлими бош назоратчи-тафтишчиси;

2008-2009 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Тошкент вилоятидаги назорат-тафтиш бошқармаси Бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари;

2009-2010 йилларда  – Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг назорат-тафтиш бошқармаси бош мутахассис тафтишчиси;

2010-2013 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Тошкент шаҳридаги назорат-тафтиш бошқармаси Ташкилий-услубий ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари;

2013-2017 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Тошкент шаҳардаги назорат-тафтиш бошқармаси Ташкилий-услубий ишлар бўлими бошлиғи;

2017-2017 йилларда – Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали молия-иқтисод ишлари бўйича директор ўринбосари;

2017-2018 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Ички аудит ва молиявий назорат хизмати бошлиғи;

2018 йилдан ҳозирга қадар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Ички аудит, молиявий ва ҳуқуқий назорат хизмати бошлиғи.

✅Норматов Дилшод Хабибуллаевич

📞 (71) 207-04-08 (717)

📧 audit@mpe.uz