Ижтимоий тармоқларда “Порахўрларга қарши чора борми?” сарлавҳаси остида тарқалган ҳамда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган мақола юзасидан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг бирламчи муносабати

Жорий йилнинг 13-14 март кунлари ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятининг Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи пора эвазига лавозимга МТТ мудиралигини таъминланишига қаратилган маълумотлар тарқалди.Yшбу мақолада келтирилган важлар яъни, номалум шахс (аноним) томонидан Бухоро вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Фарход Латипов уни Бухоро шаҳридаги мактабгача таълим ташкилоти директори лавозимига қўйиш эвазига 450 АҚШ доллари пора сўраганилиги тўғрисида маълумотлар келтирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Мактабгача таълим вазирлиги Ички аудит ва молиявий ва ҳуқуқий назорат хизмати томонидан дастлабки ўрганиш ишлари олиб борилди.

Аниқланишича, Бухоро вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Фарход Латипов томонидан номаълум шахс билан МТТ раҳбарлигини олиб бериш бўйича ҳеч қандай ёзишмалар олиб борилмаган ва у МТТ мудиралигига номзодлар бўйича ҳали рўйхат шакллантирилмаган. Шунингдек, аноним тарзда ижтимоий тармоққа жойлаштирилган маълумотларни хаққонийлигини ўрганиш мақсадида МТВ томонидан ташкил этилган Ишчи гуруҳи вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда холат юзасидан суриштирув ишларини олиб боради.

Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати