«Йилнинг энг яхши тарбиячиси» кўрик танлови натижалари эълон қилинди

2021 йил 28 сентябрь куни Мактабгача таълим вазирлиги тасарруфидаги Тошкент педагогика коллежида «Йилнинг энг яхши тарбиячиси» Республика касбий кўрик танлови бўлиб ўтди. Танлов Ўзбекистон Республикасининг «Мактабгача таълим ва тарбия» тўғрисидаги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон, 2019 йил 7 июндаги 468-сон қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2021 йил 16 апрелдаги 67-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Унда Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин, соҳа мутахассислари ва танлов иштирокчилари қатнашдилар.

Кўрик танловнинг вилоят босқичларида ғолибликни қўлга киритган педагогларимиз «Йилнинг энг яхши тарбиячиси» касбий кўрик танловининг 5 та номинацияси бўйича, 5 нафардан жами 70 нафар педагогларимиз ўз куч ва маҳоратларини синадилар.

Танлов сўнггида ғолибларга Мактабгача таълим вазири қимматбаҳо совғалар, пуллик мукофотларни топширди. Шунингдек, фахрли ўринлар соҳиблари олий таълим муассасаларининг тегишли йўналишларига имтиёзли қабул қилиниш имкониятига эга бўлади.

Номинация номи1-ўрин2-ўрин3-ўрин3-ўрин
Энг яхши методист тарбиячиХоразм вилояти Юсупова Шахноза ИсмоиловнаСирдарё вилояти Кучмуродова Барно СобиталиевнаТошкент шаҳар Раимбекова Мадина Мирзохид қизиТошкент вилояти Сулайманова Мўлдир Убайдулло қизи
Энг яхши ижодкор тарбиячиТошкент шаҳар Хикматова Феруза УбайдуллаевнаХоразим вилояти Машарипова Зилола Ойбек қизиСамарқанд вилояти Тоғаева Дилфуза ЭркиновнаҚорақалпоғистон Республикаси Эшмуханова Бану Улуқпановна
Инновацион ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши тарбиячиСирдарё вилояти Нуралиева Шодия ҒайратовнаНавоий вилояти Махмудова Насиба НурмухамедовнаАндижон вилояти Азизова Мафтуна Абдуқаххор қизиҚашқадарё вилояти Сатторова Гулсанам ШУхрат қизи
Энг яхши ғоя муаллифиХоразм вилояти Юсупова Рисолат ЮсупбоевнаАндижон вилояти Эминжонова Нилуфар АзимжоновнаФарғона вилояти Мадаминова Ойдинхон Юсуфжон қизиТошкент шаҳар Мукимова Одина Атхамжон қизи
Моҳир қўл устасиХоразм вилояти Атаева Муқаддас МатякубовнаСурхондарё вилояти Рахимова Хосият УраловнаНавоий вилояти Сапарова Насиба КенжаевнаТошкент шаҳар Абдураззоқова Мадина Қудратулло қизи

Маълумот учун, сўнгги тўрт йил ичида тизимда бир қанча ўзгаришлар амалга оширилди, жумладан, мактабгача таълим ташкилотлари сони 3 баробарга, 3-7 ёшли болаларнинг қамрови эса 62 фоиздан ошди. Бундан ташқари 3-7 ёшли болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш билан бир қаторда, уларга сифатли таълим ва тарбия бериш, бунинг учун эса сифатли кадрлар тайёрлаш муҳим вазифалардан биридир.

Бугунги кунда бир қатор олий таълим муассасалари, жумладан, иккита хорижий мамлакатлар университетлари филиалларида ҳамда Мактабгача таълим вазирилиги тасарруфидаги педагогика коллежларида мактабгача таълим тизими учун педагогларни тайёрлаш йўлга қўйилган. Давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида бугунги кунда 127 мингдан зиёд педагог кадрлар фаолият юритмоқда.

Ҳукуматимиз томонидан мактабгача таълим тизимида самарали фаолият олиб бораётган, фарзандларимизни ҳар томонлама етук шахс этиб тарбиялашда улкан ҳисса қўшаётган педагоглар меҳнатини рағбатлантириш йўлга қўйилган. «Йилнинг энг яхши тарбиячиси» касбий кўрик танлови бунинг яққол мисолидир.

Мактабгача таълим вазири Ахборот хизмати