Кадрлар бошқармаси томонидан жорий йилнинг I ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот

Кадрлар бошқармасида жорий йилнинг I ярим йиллиги давомида жами 612 та буйруқлар ишлаб чиқилган бўлиб, шундан, 347 та шахсий таркибга оид, 265 та хизмат сафарларига оид буйруқлар.

Жисмоний ва юридик шахслардан жорий йилнинг I ярим йиллиги давомида жами 741 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, бугунги кунда музкур келиб тушган мурожаатларнинг 709 тасининг ижроси ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиб, натижалари бўйича муаллифларга жавоб хатлари юборилди.

“mdo.ijro.uz” тизими орқали жами 719 та хат-ҳужжатлар келиб тушган бўлиб, бошқарма томонидан келиб тушган хат-ҳужжатларнинг 624 тасининг ижроси юзасидан тегишли ташкилотларга жавоб хатлари юборилган ҳамда бугунги кунда 95 та хат-ҳужжатлар иш жараёнида.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 133-моддасига кўра барча ходимларга, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлаётган ходимларга, дам олиш ва иш қобилиятини тиклаш учун вазирлик ходимларининг 2021 йил учун йиллик таътиллар жадвалини тасдиқлаш мақсадида ҳар бир таркибий бўлинма раҳбарлари ҳамда ходимларининг хоҳишларини ҳисобга олган ҳолда таътиллар жадвали шакиллантириб вазирлик касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 октябрдаги “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4502-сон қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 январдан давлат органлари ва ташкилотларида ходимларнинг сон ва сифат таркиби, вакансияларни шакллантириш “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексида (кейинги ўринларда -“ЯММТ” ИДАК) амалга оширилиши белгилаб қўйилган топшириқ ижросини таъминлаш мақасадида, вазирлик марказий аппарати ходимларининг маълумотлари “ЯММТ” ИДАКга киритилиб, доимий равишда янгилаб борилмоқда.

Бошқарма томонидан қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилди:

– “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳузурида Жаҳон банки иштирокидаги “Болаларни эрта ёшдан ривожлантиришни такомиллаштириш” лойиҳаси ва барча халқаро молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни амалга оширилишини таъминлаш ҳамда Корея Республикаси билан ҳамкорликни жадаллаштириш тўғрисида”ги;

– “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги тизимида ходимлар билан тузиладиган меҳнат шартномасининг намунавий шаклини тасдқилаш тўғрисида”ги;

– “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашишнинг кечиктириб бўлмас
чора-тадбирлари тўғрисида”ги;

– “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш сиёсатини белгилаш тўғрисида”ги;

– “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги тизимида манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисида”ги;

– “Мактабгача таълим тизимида вакант лавозимларга ходимларни ишга қабул қилишда танлов асосида саралаб олиш тартибини жорий этиш тўғрисида”ги.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги ПФ-5843-сон “Ўзбекистон Республикаси кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалар, тизимдаги ташкилотлардаги вакант бўлган лавозимларни танлов асосида саралаб олиш тўғрисида”ги тартиб ишлаб чиқилди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан келишилди.

Мазкур тартибга асосан Мактабгача таълим вазирининг 2021 йил 1 мартдаги 33-сон буйруғи тасдиқланди ҳамда тизимдаги ташкилотларда очиқ мустақил танлов асосида давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда вазирлик номенклатурасига киритилган вакант лавозимлар учун очиқ vacancy.argos.uz сайти орқали танлов эълон қилиниб, муносиб деб топилган номзодлар лавозимларга тайинланиб келинмоқда.

Жумладан, танлов орқали Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар, Тошкент шаҳар Миробод тумани, Сирдарё вилояти Оқолтин тумани, Самарқанд вилояти Булунғур тумани, Бухоро вилояти Когон
ва Вобкент туманлари мактабгача таълим бўлими мудири лавозимига раҳбар ходимлар тайинланди.

Ҳудудий мактабгача таълим бошқармалари томонидан жами 311 нафар давлат мактабгача таълим ташкилоти директорларини (кейинги ўринларда ДМТТ) доимий лавозимга тайинлаш учун киритилган номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, Мактабгача таълим вазирининг 2020 йил 24 июлдаги 108-сонли буйруғи билан тасдиқланган вазирлик билан келишиладиган лавозимларга тавсия этилган номзодларни ҳужжатларини ўрганиш ва хулоса бериш бўйича комиссия аъзоларининг хулосаларини инобатга олган ҳолда ҳудудларга келишиш ёки бошқа номзод юбориш тўғрисида жавоб хатлари юборилди.

Мактабгача таълим вазирлиги тизимида самарали меҳнат қилиб қелаётган ходимларни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги байрами арафасида давлат мукофотларига тавсия этиш мақсадида ҳудудий мактабгача таълим бошқармалари томонидан тақдим этилган 124 нафар ходимларнинг мукофот варақлари, маълумотномалари (справка-объективка), меҳнат фаолияти давомида эришган ютуқлари акс эттирилган тавсифномалари (аннотация) талаб даражасида расмийлаштирилиб, номзодларнинг ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Админситрациясига киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Давлат фуқаролик хизматининг ҳолати таҳлил қилиш, 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси лойиҳаси тайёрланиши учун бугунги кунда ҳудудий мактабгача таълим бошқармалари, идоравий мансуб ташкилотлари ҳамда туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларида фаолият олиб бораётган бошқарув ходимлари сони бўйича Давлат фуқаролик хизматини 2030 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари ва индикаторлари бўйича маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Админситрациясига тақдим этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 24 май куни ўтказилган “Мактабгача таълим билан қамров даражаси паст бўлган ҳудудларда мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги видеоселектор йиғилишининг 29-сон Баёнида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан Мактабгача таълим вазирлиги томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилди:

Мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш, болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олиниши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, мактабгача таълим тизимининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, аҳолига мактабгача таълим хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаш, соҳада нодавлат секторнинг улушини ошириш ҳамда вазирликда янги бошқарув тизимини жорий этиш мақсадида вазирнинг 2021 йил 14 июндаги 112-сон буйруғи билан мактабгача таълим вазири ва  ўринбосарларининг аниқ вазифалар тақсимоти қабул қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари раҳбарлари ҳамда туман шаҳар мактабгача таълим бўлими мудирларининг вазифалар тақсимоти лойиҳаси ишлаб чиқилди ҳамда келишиш учун Қорақлапоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликларига юборилди.

Мактабгача таълим вазирининг 2021 йил 25 майдаги 261-к сон буйруғи билан Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача таълим вазири, Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси ва вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари бошлиқлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Мактабгача таълим вазирининг тегишли буйруқлари билан жорий йилнинг 7 июнида 149 нафар мактабгача таълим бўлимлари мудирлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бугунги кунда 6 та туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими мудири Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда ўтказилган танлов натижаларига кўра лавозимга тайинланган бўлиб, қолган 42 мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари мудирлари билан тузилган меҳнат шартномалари меҳнат қонунчилиги нормаларига мувофиқ жорий йилнинг 5 июлдан бекор қилиниши чоралари кўрилмоқда.

Шунигдек, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар вакант лавозимларга ходимларни ишга қабул қилишда танлов асосида саралаб олиш тартибини тасдиқлаш тўғрисидаги низом лойиҳаси ишлаб чиқилди ва келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш Агентлигига киритилди.