Каттақўрғон шаҳридаги мактабгача таълим бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Бу бўлим замонавий, қулай, энг янги стандарт ва талабларга тўлиқ жавоб беради. Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири Агриппина Шин мактабгача таълимнинг янги бўлимини очилиш маросимида иштирок этди.

Вазир бино шароитлари ва ободонлаштириш ишлари билан танишди. Очилиш маросими доирасида концерт дастури намойиш этилди.

Томошабинлар мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларининг қўшиқлари ва рақсларидан мамнун бўлишди.

Тадбирдан сўнг вазир Агриппина Шин Каттақўрғон педагогика коллежига ташриф буюрди.

Вазир коллежда фаолият кўрсатадиган давлат мактабгача таълим ташкилотининг қурилиш жараёни билан танишди.

Аввалроқ, мактабгача таълимдаги кластер тизими таълим ва тарбия сифатини ошириш, уни амалиёт билан уйғунлаштириш мақсадида амалга оширилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Шунингдек, у келгусида вилоятда мактабгача таълим тизими учун соғлом озиқ-овқат билан таъминлайдиган озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш комбинатини қуриш бўйича зарур кўрсатмалар ва топшириқларни берди.

Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати