КОИCА билан ҳамкорликда ўқув курслари бошланди

Жорий йилнинг 12 июл куни Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим Вазирлиги ва КОИCА ҳамкорлигида «Ўзбекистоннинг мактабгача таълим тизимидаги кадрлар салоҳиятини ошириш ва келгусидаги тараққиёти» дастури доирасида 12-30 июл кунларига мўлжалланган «Ўзбекистон мактабгача таълим тизими педагог кадрларини малакасини ошириш» ўқув курслари бошланди. Мазкур ўқув курслари 2021-2023 йиллар давомида амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, ҳар 3 йил давомида мактабгача таълим соҳасининг 20 нафар ходими дастурда иштирок этади. Тадбир доирасида Кореянинг Соончунҳянг Университети етакчи профессор-ўқитувчилар иштирокида икки ва уч ҳафталик маърузалар ва амалий машғулотлар режалаштирилган. Бугунги кунда 120 нафар ходимлардан 21 нафари (4 нафар директор, 4 нафар методист, 13 нафар мактабгача тарбиячи ) суҳбат асосида танлаб олинди. Ўқув курси мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларга йўналтирилган ёндашувларни ва ўқув дастурларини такомиллаштиришга қаратилган. Эпидемиологик вазият туфайли ўқув курслари онлайн тарзда ташкил этилди.