KOICA билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳа муҳокамаси бўлиб ўтди

«Ўзбекистонда Кадрлар тайёрлаш, тарбиялаш ва малакасини ошириш комплекс марказини қуриш орқали мактабгача таълим муассасалари педагогларининг салоҳиятини ошириш» лойиҳасини амалга ошириш юзасидан муҳокамалар олиб борилди. 

Унда Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин ҳамда KOICA Бош офиси вице-президенти Им Жонг Хи хоним иштирок этди. 

Лойиҳа доирасида Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида «Кадрлар тайёрлаш, тарбиялаш ва малакасини ошириш комплекс маркази ва инновацион давлат мактабгача таълим ташкилоти» қуриш режалаштирилган.

Шунингдек, мактабгача таълим ва эрта ривожланишда инновацион ёндашувларни жорий этиш ҳамда мактабгача таълимни тарғиб қилиш ишлари ҳам кўзда тутилган.

Маълумот учун: ушбу лойиҳа 2021-2026 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган.