KOICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан китоблар тўплами бепул совға қилинди

2021 йил 3 декабрь Халқаро кўнгиллилар куни арафасида Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг (KOICA) Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан «Халқ эртаклари» китоблари тўплами бепул совға қилинди.

Ҳар бир тўплам 16 та китобдан (8 таси ўзбек тилида, 8 таси рус тилида) иборат бўлиб, уларда болаларнинг чуқурроқ идрок этиши учун кенг иллюстратив материаллардан фойдаланилган. 70 та давлат мактабгача таълим ташкилотига «Халқ эртаклари» китоблари тўплами тарқатилади.

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги 484-сонли ДМТТ совғаларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда KOICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Пак Сунжин хоним сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимида рўй берган ижобий ўзгаришларини эътироф этди ва ҳамкорлик алоқалари келгусида ҳам давом этишини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 2021-2026 йилларда KOICA билан ҳамкорликда амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар доирасида Тошкент шаҳрида болаларни ривожлантириш комплекс маркази ҳамда Корея тажрибаси бўйича инновацион давлат мактабгача таълим ташкилотини қуриш кўзда тутилган.