Коррупсияга қарши курашиш комплаенс-назоратини амалга ошириш бўлими бошлиғи

Аминов Фаррух Фарҳодович – Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Комплаенс-назорат бўлими бошлиғи.

Аминов Фаррух 1989 йилда Бухоро вилоятида туғилган, миллати ўзбек, олий маълумотли. 2013 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

2013-2014 йилларда – Узмиллийбанк, Тошкент вилояти бўлими, Амалиёт бошқармаси, Кредит бўлими

2-тоифали мутахассис;

2014-2014 йилларда – Узмиллийбанк, Тошкент вилояти бўлими, Амалиёт бошқармаси, Кредит бўлими

1-тоифали мутахассис;

2014-2016 йилларда – Ўзмиллийбанк, Тошкент вилояти бўлими, Амалиёт бошқармаси, Кредит бўлими Етакчи мутахассис;

2016-2016 йилларда – Ўзмиллийбанк, Тошкент вилояти бўлими, Амалиёт бошқармаси, Кредит бўлими Бош мутахассис;

2016-2017 йилларда – Ўзмиллийбанк, Тошкент вилояти бўлими, Кредит портфелини бошқариш ва инвестиция лойиҳаларини экспертиза қилиш бўлими, Пахта ва ғалла етиштиришда транш тўловларини ва имтиёзли кредитлашни мониторинг ва таҳлил қилиш шўбаси Шўба мудири;

2017-2017 йилларда – Ўзмиллийбанк, Тошкент вилояти Бўл., Тошкент вилояти бўлими, Кредит портфелини бошқариш бўлими Бўлим бошлиғи;

2017-2017 йилларда – Ўзмиллийбанк, ИАД, Ички аудит хизмати, Бухгалтерия, операцион ва маъмурий назорат тизимлари адекватлигини баҳолаш бўлими Бош мутахассис;

2017-2017 йилларда – Ўзмиллийбанк, ИАД, Банк бўлимлари ва филиаллари аудити бошқармаси, Кредит операциялари аудити бўлими Бош мутахассис;

2017-2018 йилларда – Ўзмиллийбанк, Республика аппарати, ИАД, Банк бўлимлари ва филиаллари аудити бошқармаси, Кредит операциялари аудити бўлими Бўлим бошлиғи;

2018-2019 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси Лойиҳаларни Халқаро молия институтлари ва Хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари ҳисобига молиялаштириш бўлими бўлим бошлиғи;

2019-2019 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Давлат-хусусий шериклик лойиҳалари мониторинги бўлими бошлиғи;

2019-2021 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Давлат-хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари;

2021 йилдан ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Комплаенс-назорат бўлими бошлиғи.

✅ Аминов Фаррух Фарход ўғли
📞 (71) 207-04-08 (828)
📧 komplaens@mdo.uz