Коррупцияга қарши курашиш йӯлида имзоланган меморандум

Мактабгача таълим тизимида коррупцион ҳолатларни олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўртасида ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Меморандумда тизимдаги коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шароитларини бартараф этиш ҳамда коррупцияга қарши курашиш чораларининг самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар дастури белгиланган.

Учрашув давомида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов, ушбу меморандумни биринчилардан бўлиб Мактабгача таълим вазирлиги билан имзолаётганидан хурсанд эканлигини билдириб, тизимда олиб борилаётган ижобий ишлар билан биргаликда коррупцион ҳолатларнинг кузатилаётганлиги сир эмаслигини маълум қилган ҳолда келажакда коррупцияга қарши курашишда самарали натижаларга эришиш мақсад қилинганлигини айтиб ўтди.

“Мазкур имзоланган ҳужжат Мактабгача таълим тизимида коррупциянинг олдини олишга хизмат қилади, қолаверса, коррупцияга қарши курашишни самарали ташкил этиш мақсадида Мактабгача таълим вазирлигида Комплаенс-назорат бўлими ташкил этилган бўлиб Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда самарали фаолият олиб борилмоқда”-деб таъкидлади, Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин.

Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати