Мактабгача таълим бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ражабов Мақсуд Субҳонович Бухоро вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи лавозимига в.в.б. этиб тайинланди.

Мақсуд Ражабов — 1973 йил 22 ноябрда Вобкент туманида туғилган. Маълумоти – олий. 1997 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети (сиртқи)ни тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1997 йилда Вобкент тумани ҳокимлиги молия бўлими бош бухгалтери ўринбосари сифатида бошлаб, Вобкент тумани ҳокимлиги молия бўлими мудири ўринбосари, бюджет бўлими бошлиғи (1998), вилоят назорат тафтиш бошқармаси Вобкент тумани бўйича бош назоратчи-тафтишчиси (1998-1999), Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Бухоро вилояти бўйича Назорат-тафтиш бошқармаси бош назоратчи-тафтишчиси (1999-2005), Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Бухоро вилоятидаги назорат-тафтиш бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари-Бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш бўлими бошлиғи (2005-2011), Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи (2011-2021) лавозимларида ишлаган.

У тайинловга қадар «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компаниясига қарашли «Бухоро нефть базаси» унитар корхонаси директори вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.

Оилали, 3 нафар фарзанди бор.

Бухоро вилояти мактабгача таълим бошқармаси Ахборот хизмати