Мактабгача таълим сифатини ошириш йўлида: Жаҳон банкининг лойиҳаси.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Жаҳон банкининг «Ёш болаларни эрта ривожлантиришни такомиллаштириш» лойиҳаси доирасида 2021 йилнинг 12-16 апрель кунлари психология фанлари номзоди, Халқаро маслаҳатчи Зулфия Веисова иштирокида «Ўзбекистонда бола учун махсус мактабгача таълимни ўргатиш шаклларини жорий қилиш» мавзусида тренинглар ўтказилди.

Ушбу тренингларнинг асосий мақсади илмий асосланган йўналишлар билан ва халқаро амалиётларга таянган ҳолда, фаол ва интерфаол таълим методикасини ўрганиш, бу орқали педагог тарбиячиларни тайёрлаш ва тарбиялаш мақсад қилинган.
Тренинг Тошкент мактабгача таълим тизими мутахассислари, хусусан, мактабгача таълим туман бўлимлари методистлари, мактабгача таълим ташкилотлари директорлари ва Кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ўқитувчилари, Тошкент Педагогика коллежи ўқитувчилари учун ўтказилди. Ушбу тренингда мактабгача таълим тизимининг 30 нафар педагоглари иштирок этишди.
Мазкур машғулотлар босқичма-босқич ўтказилиб, кейинги босқич республиканинг барча ҳудудларини қамраб олади. Тренингларда ўқитувчиларга бир-биридан ўрганиш имконини берувчи методика ўргатилди. Педагогик кадрлар тайёрлашнинг барча босқичларида республика бўйлаб мактабгача таълим тизимининг 700 нафар мутахассислари қамраб олинади.
Келажакда каскад усулида тайёрланган мураббийлар тизимдаги мактабгача таълим ташкилотлари методистлари ва тарбиячиларини олган билим ва кўникмаларини ўргатишади.
Ушбу тренинглар орқали педагогларни касбий компетенцияларини, мактабгача таълим ташкилотларида таълим жараёнининг сифатини яхшилайди ва тарбиячиларнинг амалий фаолиятида бола шахсига қаратилган турли ёндашувлардан фойдаланиш, уларнинг ёши ва қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда, мактаб ҳаётига мослашишга ёрдам беради.
Малумот учун: Жаҳон банкининг ушбу лойиҳаси 2019-2024 йилларга мўлжалланган. Асосий вазифалари давлат мактабгача таълим ташкилотларини зарур мебел, ўқув материаллари ва дидактик материаллар билан моддий-техник ускуналар билан таъминлаш, таълим сифатини яхшилаш учун зарур механизмлар ишлаб чиқиш, шунингдек, халқаро стандартлар даражасида педагогларни тайёрлаш сифатини ошириш.