Мактабгача таълим соҳасидаги ислоҳотлар ва натижаларни баҳолаш.

24 июл куни «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати залида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Олий Majlis Сенати аъзоси senator М.Салимова , маҳаллий ҳокимият вакиллари, шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Анжуманда Мактабгача таълим вазирининг ўринбосари У.Бегимқуловнинг беш йил мобайнида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳисоботи тингланди. Шунингдек, вазирликнинг яқин келажакдаги истиқболли режалари тўғрисида маълумотлар тақдим этилди.

ШУ билан бирга, Жиззах, Наманган, Қашқадарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари мактабгача таълим бўлимлари раҳбарларининг ҳисоботлари ОАВ вакилларига тақдим этилди.