“Мактабгача таълим соҳасининг 2017-2021 йиллар давомида эришилган ютуқлари ва кейинги истиқболли режалари” мавзусидаги халқаро матбуот анжумани.

Жорий йилнинг 4 август куни Халқаро Пресс-клуб биносида “Мактабгача таълим соҳасининг 2017-2021 йиллар давомида эришилган ютуқлари ва кейинги истиқболли режалари” мавзусидаги халқаро матбуот анжумани боълиб оътди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигидан масъуллар, соҳага алоқадор хорижий меҳмонлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар. Мазкур матбуот анжумани халқаро ҳамкорлар билан ҳамкорликда мактабгача таълим соҳасида 2017-2021 йиллар давомида амалга оширилаётган ислоҳотлар, соҳага киритилган инновацион педагогик технологиялар, қамровни ошириш юзасидан олиб борилаётган самарали ишларнинг натижаларини муҳокама қилиш мақсадида ташкил этилди. Шунингдек, нодавлат секторнинг улуши, бир йиллик мажбурий мактабгача тайёрловнинг мақсади ва натижадорлиги ҳамда ҳамкорлик доирасида олиб борилаётган ислоҳотларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш юзасидан ўзаро фикр алмашилди. Юртимизда 34,5 млн. аҳоли истиқомат қилиб, шундан 2,8 mln.ni 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар ташкил қилади. Бунда аҳолининг йиллик ўсиши 800 минг болага тўғри келмоқда. Мактабгача таълим ташкилотлари қуйидаги турларга бўлинади: умумий типдаги мактабгача таълим ташкилотлари 3-7 ёшгача, махсус таълимга эҳтиёжи боълган болалар учун мактабгача таълим ташкилотлари 2-7 ёшгача ҳамда бепул мажбурий бир йиллик мактабга тайёрлов эса 6 ёш боълган болаларни қамраб олади. Мамлакатимизда 3-7 ёшдаги болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, йиллар ҳисобига назар ташласак, 2017 йилда 708,247 нафар (27,7%), 2018 йилда 932,310 нафар (37,7%), 2019 йилда 1,413,290 нафар (52,3%), 2020 йилда 1,699,566 нафар (60,9%), 2021 йил июн ойи ҳолатига 1,760,808 нафар (62,4%) 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган. Бу эса, фоизлар кўрсаткичи йилдан-йилга ортиб борганини коърсатади. Бундан ташқари, “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ, 2030 йилга келиб мактабгача таълимга болаларнинг 80,8 фоизини қамраб олиш режалаштирилган. Статистик маълумотларга таяниб айтадиган бўлсак, мазкур соҳа ривожи йўлида ажратилган давлат бюджети харажатлари йилдан-йилга ўсиб борганлигини кўриш мумкин. Ялпи ички маҳсулотга нисбатан таълим харажатлари улушидаги давлат бюджети ҳаражатлари 2017 йил 15,5% га тўғри келган бўлса, бу кўрсаткич 2021 йилга келиб 21,8% га ортди. Анжуман давомида мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилгандан сўнг, эришилган ютуқлар, бартараф этилган хато ва камчиликлар ҳамда истиқболдаги режалар атрофлича муҳокама қилинди. Бугунги кунда 417 та давлат мактабгача таълим ташкилотининг моддий-техник базасини яхшилаш мақсадида, Янги қурилиш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш инвестиция мақсадли дастури ва Инқирозга қарши жамғарма маблағлари доирасида мактабгача таълим тизимида 32 428 та янги иш ўрни яратилди, жумладан, улар 18 та янги МТТ лар қуриш учун 2 580 та иш ўрни, 131 та бўш турган обектни фойдаланишга топшириш учун 17 270 та иш ўрни, мавжуд давлат мактабгача таълим ташкилотларини реконструкция қилиш учун 12 578 та иш ўрни ҳисобидан яратилди. 2020 йил охирида 376 та обектда қурилиш-монтаж ишлари якунланди, жумладан 17 та МТТ қурилиши ҳисобига 2 460 та, 122 та бўш турган обект реконструкция қилиниши ҳисобига 15 895 та, 237 та бўш турган МТТни реконструкция қилиш ҳисобига 11 073 та янги жойлар яратилган бўлиб, умумий молиялаштириш ҳажми 1 357,5 млрд. сўмни ташкил этди. 2017-2021 йиллар давомида жами 1449 та мактабгача таълим ташкилотлари қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Маълумот ўрнида, мактабгача таълим соҳасида 2017-2021 йиллар давомида жами 91 та ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар қабул қилинганини келтириш ўринли. Мазкур ҳужжатлар таркибини Президент қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва буйруқлари ҳамда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ташкил қилади. Соҳа қанчалик ривожлангани сари мактабгача таълим ташкилотлари сонини кўпайтиришга талаб ортиб бормоқда. 2017 йилда Ўзбекистонда мактабгача таълим ташкилотлари 5211 та бўлган бўлса, 2018 йилга келиб 7104, 2019 йил 13530, 2020 йил 18254, 2021 йил июн ойи ҳолатига 19316 тагача етган. Шундан, давлат мактабгача таълим ташкилотлари сони 6258 тани (32%), нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари эса 13058 тани ташкил этмоқда. Хусусий сектор турлари бўйича хусусий мактабгача таълим ташкилотлари сони 795 тани (6%), давлат хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари сони 1051 тани (8%), оилавий мактабгача таълим ташкилотлари сони эса 11 212 тани (86%) ташкил этмоқда. Умумий ўрта таълим тизимининг 1-синфига келадиган оъқувчида мактабга тайёргарликнинг илк пойдевори бўлиши лозимлиги ғояси илгари сурилган эди. Бу эса ўз навбатида мактабгача таълим соҳасида мактабгача қамровнинг йўлга қўйилиши ҳамда унга 6 ёшдаги болалар жалб этилиши демакдир. Шу аснода мазкур йўналишга 2018 йилда 250,669 нафар (44,8%), 2019 йилда 436,003 нафар (69,1%), 2020 йилда 507,145 нафар (77,0%), 2021 йил 1-ярим йил якунига келиб эса 515,144 нафар бола (77,0%) қамраб олинди. 2025 йилга келиб 744,532 нафар 3-7 ёшдаги болани қамраган ҳолда, бу кўрсатгични 100% га етказиш режалаштирилган. Мактабгача таълим тизимида педагог-тарбиячиларнинг тутган ўрни беқиёсдир. Тизимдаги педагог-тарбиячиларнинг олий маълумотли қатлами ортишига шароитлар яратиб берилмоқда. 2018 йилда олий маълумотли педагог-тарбиячилар сони 23 272 нафарни ташкил этган бўлса, 2019 йилда 34 180 нафарни, 2020 йилда эса 37 000 нафарни, 2021 йилнинг ҳозирги кун ҳолатига кўра 40 388 нафарни ташкил этмоқда. Бу дегани, охирги 4 йил ичида 27,6% коърсаткич 31,7% га етган. Жумладан, ҳудудларда мактабгача таълим йўналиши бўйича факултетлар ва махсус сиртқи гуруҳлари яратилди. Педагог ва тарбиячиларнинг ойлик маоши босқичма-босқич кўтарилиб, 70 фоизгача етказилди. Қолаверса, олий таълим ташкилотларига қабул квоталари оширилиб, соҳага мутахассисларни тайёрлайдиган Пучон Университети ва А.И.Герцен филиали ташкил этилди. Пучон университетида жами 1 198 нафар талаба таҳсил олиб келмоқда. И.A.Герцен филиалида эса 2021-2022 ўқув йилига жами 405 нафар талаба қабул қилиниши режалаштирилган. Айниқса, бакалавр йўналиши бўйича таълим олиш муддатининг 3 йил этиб белгилангани мутахассисларнинг тезкор етишиб чиқишига имкон яратади. Мактабгача таълим тизимида кичик ҳамда мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантириш бўйича давлат талабларига мувофиқ ва халқаро стандартлар асосида “Илк қадам” давлат ўқув дастури ишлаб чиқилди. Маълумки, таълим жараёнининг асосини ўйин фаолияти ташкил қилади. Бундан ташқари, болага билим бериш билан бирга ўйин машғулотларини ўтказиш, коммуникатив, ижтимоий компетенциялар орқали унинг шахсий фазилатлари ривожлантириб борилади. Энг асосийси, “Илк қадам” давлат ўқув дастури доирасида ҳар бир мактабгача таълим ташкилотида 5 та ривожланиш марказлари ташкил этилган бўлиб, педагог-тарбиячилар болажонларга қурилиш ва математика, санъат, илмий ва табиат, тил ва нутқ, сюжетли-ролли ўйинлар каби йўналишларда таҳсил беришмоқда. Мактабгача таълимнинг муқобил шаклига биноан, 2020 йил 1-босқичга асосан лойиҳа доирасида 44 та олис ҳудудлардаги маҳаллаларда яшовчи 1 536 нафар болалар мактабгача таълим олиш имкониятига эга бўлдилар. Уларнинг муассасага келиб-кетишларини енгиллаштириш мақсадида, 16 та ИСУЗУ русумли автобуслар қатнов учун қўйиб берилди. 2021 йилдаги 2-босқичга биноан мазкур рақамлар кенгайтирилиб, 49 та ИСУЗУ автобуслари қатновга йўналтирилди. 98 та бориш қийин бўлган маҳаллаларда яшовчи жами 4 700 нафар болаларнинг мактабгача таълим ташкилотларига келиб-кетишларига имкон яратилди.
Орол денгизи минтақасидаги болалар учун реабилитация марказига эга боълган, Марказий Осиёдаги ягона “Имкон” номли мактабгача таълим ташкилотининг ташкил этилгани болаларнинг саломатлиги мустаҳкамланишига хизмат қилмоқда. Йилига 3000 нафар болани ўзида сиғдирувчи мазкур муассасада майда моторика ва визуал фаолият, дефектолог, овоз дарслари шунингдек, физиотерапия, спортзал, жисмоний даволаш, мусиқий терапия, сенсорли хоналари, ёпиқ бассейн мавжуд. Мактабгача таълим вазирлиги тегишли соҳада Корея Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Россия Федерацияси, Япония, Сингапур, Туркия, Полша ва бошқа мамлакатлар билан ҳамкорликни ёълга қўйган. Шу кунга қадар Мактабгача таълим вазирлиги ва хорижий ҳамкорлар ўртасида Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълим тизимини ривожлантиришга қаратилган 66 та меморандум ва келишувлар имзоланган. Шунингдек, УНИСЕФ, УНЕСCО, КОИCА, ЖИCA, ТИКA, ЭХҲТ, Жаҳон банки гуруҳи, Саудия тараққиёт фонди, “Россотрудничество” каби халқаро ташкилотлар ва молия институтлари билан биргаликда иш олиб бормоқда. Мактабгача таълим соҳасига хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш мақсадида 141 млн. АҚШ доллари миқдорида халқаро келишувларга эришилган. Мазкур сармоялар грант, ҳомийлик, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва давлат кафолати остидаги кредитлар кўринишида бўлиб, жаҳон банки томонидан 73.8 млн, АҚШ ҳукумати томонидан 21.5 млн, Корея Республикаси ва компаниялари томонидан 18,5 млн, Россия (Лукойл компанияси) 12 млн, Саудия тараққиёт фонди томонидан 10.9 млн ва бошқа ташкилотлар томонидан 4,3 млн АҚШ долларлик келишувларга эришилганини айтиш ўринли. Бундан ташқари, вазирлик томонидан нодавлат мактабгача таълим тармоғини кенгайтиришга қаратилган хорижий инвестицияларни жалб қилиш мақсадида, Ислом тараққиёт банки (30 млн.) ва Қувайт Aраб иқтисодий ривожланиш жамғармаси (20 млн.) билан умумий қиймати 50 млн. АҚШ долларига тенг бўлган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Қўшимча маълумот сифатида айтиш жоизки, УНЕСCО томонидан 2022 йилда Тошкент шаҳрида илк ёшдаги болаларга тарбия ва таълим бериш бўйича Бутунжаҳон ИИ конференциясини ўтказиш режалаштирилган. Ҳозирги вақтда мактабгача таълимнинг муқобил шаклларини жорий этиш режаси ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра 2020 йилда БМТнинг УНИСЕФ халқаро болалар жамғармаси билан биргаликда мактабгача таълимнинг муқобил шаклларини синовдан ўтказиш режалаштирилиб 2021 йилда амалиётга жорий этилмоқда. Шу билан бирга Наманган вилоятининг Косон, Тўрақўрғон, Чуст ва Норин туманлари ва Хоразм вилоятининг Боғот ва Қушкупир туманларида турли ёшдаги мактабгача таълим ташкилотларидаги ўйин гуруҳлари ўз фаолиятини бошлади. Дастурни амалга ошириш доирасида турли ёш гуруҳларида ишлаш бўйича бир қатор тренинглар ўтказилди. Жаҳон банки билан биргаликда 2020 йилдан бошлаб амалга оширилаётган “Болаларнинг эрта ривожланишини такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида мактабгача таълимнинг турли хил муқобил шаклларини, жумладан республиканинг чекка ҳудудларида яшовчи 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларга эътибор қаратган ҳолда “уйга ташриф” ва махсус таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун “Эрта ривожлантириш марказлари”ни синовдан ўтказиш режалаштирилган. 2019-2020-йилларда Мактабгача таълим вазирлиги ЖССТ мутахассислари билан биргаликда болаларни овқатлантириш стандартлари, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхати ҳамда овқат тайёрлаш технологиясини кўриб чиқди. Бу тамойилларнинг барчасини амалиётга татбиқ этиш ва болаларни соғлом овқатланишини таъминлаш мақсадида мактабгача таълим ташкилотлари учун таомлар рецепти китоби ишлаб чиқилди, унда биз ота-оналарнинг хоҳишлари ва болалар эҳтиёжларини акс эттиришга ҳаракат қилдик.
Шуни таъкидлашни истардимки, болалар учун янги овқатланиш стандартларидаги асосий ўзгаришлар болалар рационида туз ва шакар даражаси пасайтирилади, сабзавот ва мевалар миқдорини оширади ва у болалар рационидаги зарарли ёғларни йўқ қилишга қаратилган. Шунингдек, оқсиллар, углеводлар ва ёғларнинг (шу жумладан, тўйинган/тўйинмаган) калория таркибидаги физиологик меъёрлари ўзгартирилди, ёдланган туз, клетчатка ва микроелементлар киритилди. Мазкур китоб овқатланишда одатга айланган қоидаларни инкор этади, масалан компот ёки ичимликлар қуруқ мевалардан тайёрланса, шакарсиз бўлса ҳам мазали ва ҳатто фойдали бўлиши мумкин; қовоқ пюреси бўтқага ширин таъм бериши ёки десерт сифатида берилиши мумкин, салатга туз солмасдан лимон шарбати билан ажойиб таъм ҳосил қилиш, лавлаги шарбати, кўкатлар ёки исмалоқ каби табиий бўёқлардан фойдаланиб ранг киритса бўлади. Тақдим этилган таомлар соғлом, тўйимли, ўзига тортадиган ва ҳаттоки қизиқарлидир. Мактабгача таълим ташкилотларида овқатлантиришни ташкил этишнинг ва улар учун тайёрланадиган таомларнинг рецептлари турлари ўрганиб чиқилди ва меъёрлар, болаларнинг озиқ моддалар ва зарур энергия манбалари, оқсиллар, ёғлар, углеводлар, витаминлар ва минерал моддаларга эҳтиёжлари, асосий озиқ-овқат маҳсулотлари, уларнинг сифат характеристикалари, сифациз ҳолда бўлишидаги белгилари, уларни ташишга, қабул қилишга, сақлашга, хавфсизлигига, хом маҳсулотларга уларнинг таркибига, маркировкасига таомнома тузишга қўйиладиган барча талаблар ишлаб чиқилди ва ушбу тамойилларнинг барчасини амалиётга татбиқ этиш ва болаларни соғлом овқатланишини таъминлаш мақсадида мактабгача таълим ташкилотлари учун “Боғчалар учун таомлар рецепти” Aқлвой ошпаз китоби ишлаб чиқилди ва 2021 йил 1 июн куни тақдимоти ўтказилди. Тадбир сўнгида оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналистлар тегишли мутасаддилардан ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.