Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва стратегик ривожлантириш бўлими бошлиғи

Хидирбаев Бахром Бахтиярович – Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва стратегик ривожлантириш бўлими бошлиғи.

Хидирбаев Бахром 1983 йилда Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек, олий маълумотли. 2005 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

2005-2007 йилларда – «Олмалиқ КМК» ОАЖ Ангрен кон бошқармаси меҳнат ва иш ҳақи бўлими ЭҲМ оператори;

2007-2012 йилларда – «Олмалиқ КМК» ОАЖ Ангрен кон бошқармаси режа ва иқтисод бўлими 1-тоифали иқтисодчиси;

2012-2015 йилларда – «Олмалиқ КМК» АЖ Ковулди кони меҳнатни ташкиллаштириш ва ишлаб чиқаришни режалаштириш бюроси бошлиғи;

2015-2017 йилларда – «Олмалиқ КМК» АЖ Ангрен кон бошқармаси режа ва иқтисод бўлими бошлиғи;

2019-2020 йилларда – «Олмалиқ КМК» АЖ Ангрен кон бошқармаси режа ва иқтисод бўлими бошлиғи;

2020-2020 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш, таҳлил қилиш ва стратегик ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари;

2020-2020 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Ҳудудий ривожланиш таҳлили, стратегияси ва мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи;

2020 йилдан ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва стратегик ривожлантириш бўлими бошлиғи.

✅Хидирбаев Бахром Бахтиярович

📞 (71) 207-04-08 (703)

📧 main.dep@mpe.uz