Мактабгача таълим тизимида фаолият кўрсатаётган ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисида МАЪЛУМОТ

Мактабгача таълим узлуксиз таълим тизимининг бошланғич бўғини бўлиб, унинг мақсади боланинг соғлом, ҳар томонлама ривожланган ва эркин шахс сифатида шакллантириш, болаларнинг қобилиятларини очиб бериш, таълим олишга бўлган интилишини тарбиялашдир.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил 13 майдаги 391-сонли қарорига мувофиқ кўп йўналишли мультидисциплинар ёндошувдан фойдаланган ҳолда ёши ва индивидуал хусусиятлари, ривожланиш даражаси ва соғлиғини ҳолатига асосланиб ривожланишида турли нуқсонлари бўлган болаларни бир вақтнинг ўзида барча мутахассислари ёрдами билан бир муассаса шароитида ўқитиш, тарбиялаш ҳамда нуқсонларни коррекция қилиш ва ижтимоий мослашиши учун уларга тўлиқ тиббий реабилитация ва коррекцион-педагогик ёрдам кўрсатиш мақсадида давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилди.

Шу билан бирга мазкур қарорга асосан ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болаларни кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларга ва қўшма типдаги мактабгача таълим ташкилотларга йўллаш бўйича Тиббий-психологик-педагогик комиссияни фаолияти такомиллаштирилди ва ҳозирги кунда республика бўйича малакали педагогик ва тиббиёт мутахассислар билан таъминланган 14 та ҳудудий Тиббий-психологик-педагогик комиссия фаолият кўрсатмоқда. Мазкур тиббий-психологик-педагогик комиссиялар фаолиятини сифатини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг юқори малакали мутахассисларини тизимли равишда жалб қилиш тизими яратилди. Шунингдек, тасдиқланган тиббий кўрсатмаларга асосан болаларни ушбу ташкилотларга жойлаштирилишини стабил механизмлари қонуний белгилаб берилди, нуқсонларни ташҳислаш жараёни яхшиланди ҳамда давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларда жисмоний ёки психик ривожланишида оғир нуқсонлари мавжуд бўлмаган тарбияланувчиларни сони кескин камайди.

2021 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўрa рeспубликaдa ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болаларга мўлжалланган кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларилaр сoни 71 тaни тaшкил этди, бу эса 2018 йилнинг шу дaвригa (188 та) нисбaтaн 62,3% га кaмaйгaнлигини кўрсaтмоқда. Тегишли равишда мазкур мактабгача таълим ташкилотларида таълим олаётган имконияти чекланган ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсони бўлган тарбияланувчи болаларнинг сoни 2018 йилгa (21 335) нисбaтaн 73,9% га кaмaйди вa 5 559 тарбияланувчини тaшкил этди, улардан 2855 (51.3%) нафари ногиронлиги бўлган тарбияланувчилар. 5 559 нафар тарбияланувчиларнинг 3613 тасидан (64.9%) Бола таъминоти учун ота-оналар тўлови ундирилмайди.

Бoлaлaрни рeaбилитaция қилиш вa уларнинг aбилитaция бўйичa сифaтли xизмaтлaрдан фoйдaлaнишини тaъминлaш, улaрнинг жaмиятгa мoслaшиш дaрaжaсини oшириш мақсадида янги aвлoд мaктaбгaчa тaълим тaшкилoтлaри фаолияти йўлга қўйилди

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 августдаги
ПҚ-3909-сон қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида Оролбўйи минтақаси болалари учун зaмoнaвий тaлaблaргa тўлиқ жавоб берадиган реабилитация марказига эга бўлган “Имкон” кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти ташкил қилинди ва 2019 йил апрель ойдан бошлаб фаолияти юритилмоқда. Мазкур ташкилот бир вақт ўзида 150 нафар ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болалар таълим олиш билан биргаликда реабилитация тадбирларини олишлари мумкин. Бундан ташқари, реабилитация марказида ҳар йили 5000 нафар
2-18 ёшли алоҳида эҳтиёжга эга бўлган болаларни қабул қилишга имкониятлар яратилди. Тaшкилoт зaмoнaвий рeaбилитaция ускунaлaри вa воситалари билaн жиҳoзлaнгaн, юқори малакали педагог ва тиббий ходимлар билан таъминланган. Мaркaзнинг янa бир ўзигa xoс ҳусусияти шундаки, у ерда мaктaбгaчa ёшдан ошган, имконияти чекланган бoлaлaрга бeпул рeaбилитaция муолажалари кўрсатилади.

2021 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўрa мазкур мактабгача таълим ташкилотида
10 та гуруҳнинг фаолияти ташкил этилиб, уларда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида истиқомат қилувчи 125 нафар ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болалар таълим олиш билан биргаликда реабилитация қилинмоқда.

Кейинчалик республиканинг бошқа вилоятларида ҳам шу турдаги реабилитация марказига эга бўлган давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларни очиш ва тўлақонли фаолият юритилиши режалаштирилган бўлиб бунинг натижасида ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларни тармоғи кенгайишига эришилади. Шу мақсадда Мактабгача таълим вазирлиги томонидан мазкур ташкилотларни Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида ташкил этиш юзасидан қурилиш ишлар олиб борилмоқда ва жорий йилнинг якунига қадар фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Ўзбекистонда илк маротаба Тошкент шаҳри Яккасарой туманида 369-сонли қўшма типдаги мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилди ва унинг фаолияти жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар ва ривожланишида нуқсонлари бўлмаган болаларнинг бир ташкилотда алоҳида гуруҳларда ёки инклюзив гуруҳларда биргаликда таълим олишига қаратилган. 2021 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўрa мазкур турдаги мактабгача таълим ташкилотида 6 та гуруҳнинг фаолияти ташкил этилиб, 93 нафар тарбияланувчига таълим бериш билан биргаликда коррекцион-педагогик ва реабилитация тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Бундан ташқари Мактабгача таълим вазирлиги томонидан халқаро тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларининг мутахассислари учун “Илк қадам” мактабгача таълим муассасасининг Давлат ўқув дастури асосида махсус эҳтиёжга эга 2 ёшдан 7 ёшгача бўлган (ақли заиф, оғир нутқ нуқсони бўлган, таянч-ҳаракат аъзоларида нуқсони бўлган, кар ва заиф эшитувчи, кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар) учун 5 та мутахассислик йўналиши бўйича мослаштирилган, уйғунлашган ва якка тартибдаги таълим йўналиш (маршрут) тамойилларига асосланган Ўқув дастури яратилди. Таълим дастурда йўналишлар бўйича барча тоифадаги махсус педагоглар (логопед, дефектолог, сурдопедагог, тифлопедагог, олигофренопедагог) учун методикалар ҳамда ҳар бир йўналиш методикаси бўйича машғулот жараёнларида қўлланиладиган ахборот-компьютер технологиялари ва керакли ресурслар белгиланган.

Шу билан бирга, кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларини ўйинлар, ўйинчоқлар, мебель, жиҳозлар ва бошқа техник воситалар билан жиҳозлаш меъёрномаси ишлаб чиқилди, бунда, ақли заиф ва оғир нутқ нуқсони бўлган, таянч-ҳаракат аъзоларида нуқсони бўлган, кар ва заиф эшитувчи, кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларни тарбияловчи мактабгача таълим муассасаларини жиҳозлашда болаларнинг жисмонан соғлом, ақлий ва интеллектуал ривожланишлари учун лозим бўлган жиҳозлар, ўйинлар ва ўйинчоқлар ва бошқалар инобатга олинди.

Кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларда сифатли мактабгача таълим бериш асосларидан бири малакали педагог кадрлар ва уларнинг профессионализми ҳисобланади. Бу борада мактабгача таълим тизими учун юқори малакали педагог кадрларни тайёрлашни янада такомиллаштириш, ривожланган етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Тошкент шаҳрида ташкил этилган “А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети” Федерал давлат-бюджет олий таълим муассасаси филиали томонидан мактабгача таълим ташкилотларда, шу жумладан кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларда фаолият кўрсатаётган педагог-дефектологлар учун 16 ва 72-соатли малака ошириш курслари ташкил этилди ва уларда 122 нафар педагог-дефектолог малакасини оширди.

Ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган ҳамда ногиронлиги бўлган болаларни таълим олишлари учун керакли шарт-шароитлар яратиш ва уларга сифатли коррекцион-педагогик ва реабилитацион ёрдам кўрсатиш мақсадида Мактабгача таълим вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган ва мактабгача таълимни ривожлантириш Фонди орқали молиялаштириладиган “Давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларини коррекцион, педагогик ва реабилитация ускуналари билан жиҳозлаш дастур”и амалга оширилмоқда. Ушбу дастурнинг 1-босқичи доирасида Тошкент шаҳридаги 17 та давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари 3,5 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар ҳисобига замонавий асбоб-ускуналар, дидактик материал, махсус ўйинчоқлар ва бошқа аксессуарлар билан жиҳозланди.

Кейинги босқичларда Тошкент шаҳридаги давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларини қайта таъмирлаш ва қуриш, шу билан бирга, республиканинг барча ҳудудларидаги давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларини зарур махсус ускуналар билан жиҳозлаш учун қўшимча маблағлар жалб этилди ва 2021 йил сентябр ойигача жихозлаштириш режалаштирилган. Республика бўйича 70 та ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари янги ўқув йил бошлангунча замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланиши режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил 13 майдаги 391-сонли қарори билан тасдиқланган умумий турдаги мактабгача таълим ташкилоти тўғрисидаги Низомга инклюзив гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш, шунингдек ушбу гуруҳларда ҳамда мактабгача таълим ташкилотининг умумий гуруҳлардаги нутқида нуқсони бўлган тарбияланувчиларга коррекцион-педагогик ёрдам кўрсатиш мақсадида педагог-дефектолог фаолиятини ташкил этиш юзасидан тартиб киритиш ҳамда Реабилитация марказига эга бўлган давлат ихтисослаштирилган кўп тармоқли мактабгача таълим ташкилотининг фаолиятини тартибга солишга оид бўлган низомни тасдиқлаш назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қарор лойиҳаси тайёрланди ва ўрнатилган тартибда 2021 йил 10 мартдаги 02-03/3-703-сонли хат билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилди.