Мактабгача таълим тизимининг 73,3% ходимлари коронавирус инфекциясига қарши эмлашнинг биринчи босқичидан ўтди.

Мактабгача таълим тизимида жамоавий иммунитет ҳосил қилиш ва коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати кўмагида Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим ташкилотларнинг ходимларини эмлаш жараёни амалга оширилди ва ушбу қамров кўрсаткичи 73,3% ташкил этди.