Мактабгача таълим вазир ўринбосари Жиззах вилоятида

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим Вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов Жиззах вилоятида мактабгача таълим соҳасида олиб борилаётган ишлар, фаолиятлари, шарт-шароитлари, таълим сифати билан танишиш мақсадида бир нечта мактабгача таълим ташкилотлари билан танишди. Хусусан, Жиззах вилояти Зомин туманидаги «Жажжи қадамлар» номли 14-ДМТТ, «Ёрқин юлдуз бойчечак» номли давлат хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти, шунингдек, Пахтакор туманидаги Педагогика коллеж фаолияти билан танишиб, «Педагогларнинг малакасини ошириш учун Республикадаги тажрибали мутахассислар Жиззахдаги коллежларда амалий семинарлар ўтказиши учун жалб этилиши ҳамда вилоят Педагогика коллежида кластер тизими ташкил этиб, унинг қошида ДМТТ очиш ва бу билан талабаларнинг олган билимларини амалиёт билан уйғун тарзда ўзлаштиришини» – вазир ўринбосари таъкидлаб ўтди.