Мактабгача талим вазири Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманидаги ʼПрогресс Симбаʼʼ давлат хусусий шериклик асосида ташкил этилган мактабгача таълим ташкилотида бўлди.

Ташкилот 150 ўринга мўлжаланган бўлиб болажонлар ўзбек, рус ва инглиз тилларида таълим ва тарбия олиб борилади. Кегейли туманида мактабгача талим соҳасида бугунги кунда:

📌 13 та давлат мактабгача таълим ташкилоти;

📌 42 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти;

📌 3 та давлат хусусий-шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд.

Туманда ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалардан 27 нафар бола ҳамда «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари»га киритилган оилалардан 12 нафар бола мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган.

Умумий қамров кўрсаткичи 67,9% ташкил қилади. Бу кўрсатгични йил якунига қадар 71% етказиш режа қилинган.‌‌