Мактабгача таълим вазири «А.И.Герцен» номидаги Россия давлат педагогика университенинг ректори билан учрашмоқда

Бугун Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири «А.И.Герцен» номидаги Россия давлат педагогика университенинг в.в.б. ректори билан учрашмоқда.

Учрашувда Мактабгача таълим вазири А.Шин Россия Федерацияси Халқ таълими вазирлиги педагог ходимларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва ижтимоий таъминлаш департаменти директори муовини С.Антонов, Россия елчихонасининг Ўзбекистон Республикасидаги учинчи котиби В.Лощинина, билан «А.И.Герцен» номидаги Россия педагогика университенинг в.в.б. ректори С.Тарасов билан университетнинг Тошкентдаги филиалини янада ривожлантириш бўйича сухбат қурмоқда.

Унда республика МТТ педагог тарбиячиларини малакасини ошириш, университетдаги россиялик педагогларни кўпроқ жалб этиш ва бошқа масалалар юзасидан келишиб олишди. Шу билан бирга, филиални керакли ўқув қўлланмалар ва техник воситалар билан таъминлаш ҳам муҳокама этилмоқда.