Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин Пучон университетининг талабалари билан тушлик қилди.

Куни кеча вазир Тошкент шаҳридаги Пучон университетига ташрифи давомида талабалар учун янги қурилган ётоқхонаси билан танишди. Талабалар учун яратилган шароитларни кўриб, ўз фикрларини билдирди. Сўнг, талабалар ошхонасида улар билан тушлик килиб, уларнинг талабалик ҳаёти билан қизиқди ва ўз талабалик даврини эсга олди.