Мактабгача таълим вазири Пучон университетида ёшлар билан учрашди.

Корея Республикасининг Тошкетдаги Пучон университети филиалида 3та таълим йўналиши, яъни мактабгача таълим, Корейс тили ва менежменти, Архитектура бўйича ўқитилади. Ушбу университет 2018 йил ташкил этилган бўлиб, 2021 йил илк битирувчи талабалари таълим даргоҳини тамомлашмоқда. 388 битирувчи талабаларни иш билан таъминлаш мақсадида Пучон университетини ўзида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Университет талабалари тўғридан тўғри иш берувчи билан меҳнат шартномаларини имзолашди, Тошкент шаҳрининг ўзида 54 нафар талаба янги ўқув йилидан бошлаб МТТларда ўз иш фаолиятини бошлашади. Бундай ноанъанавий тадбирда вазир ёшларни барча саволларига жавоб бериб, келгусида уларни универсал ходимлар бўлишига ишонч билдирди.