Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Анорбоев Жиззах вилоятининг бир қатор мактабгача таълим ташкилотларига ташриф буюрди.

Ташриф давомида вазир ўринбосари мактабгача таълим ташкилотларида қамров масаласи, таълим жараёни, қисқа муддатли гуруҳларини яратиш ва соғлом ва тўғри овқатланишини таъминлаш масалаларига эътибор қаратди.
Дастлаб Баҳодир Анорбоев томонидан Жиззах шаҳридаги 1-сон Дмттни босқимча босқич ИТ соҳасига ихтисослаштирилган МТТ га айлантириш. «Мазкур мактабгача таълим ташкилотининг расмий сайти ишга туширилиши ва у инглиз, рус ва ўзбек тилларида юритилиши керак. ИТ соҳасига ихтисослаштирилган ушбу мактабгача таълим ташкилотида барча ходимлар компутер саводхонлигига ўқитилиши лозим»-дейди вазир ўринбосари.
Шунингдек, Зомин туманидаги Якка тартибдаги тадбиркор Жўраева Ирода томонидан фаолияти йўлга қўйилган оилавий мактабгача таълим ташкилотида ташриф давомида Баҳодир Анорбоев томонидан ўқув жараёнини ташкил этиш йўналиши бўйича керакли таклиф ва тавсиялар берилди.