Мактабгача таълим вазирининг Самарканд вилоятидаги ташрифи давомида Ургут туманидаги Педагогика коллежида давом этди.

Коллежда таҳсил олаётган талабалар билан учрашди. Таълим муассасаси 226 нафар бўлажак педагог-тарбячиларни тайёрлайди. Кластер ўқитиш тизими уларни янада кўпроқ иш билан таъминлаш имкониятини беради. Чунки коллеж қошида 240 ўринли 45-сон ДМТТ биноси реконструкция қилинмоқда. Бу ерда ёш кадрлар малакасини ошириш билан бир қаторда иш билан ҳам таъминланиши мумкин.

Вазир коллеж майдонидаги таъмирланаётган МТТнинг биносини кўздан кечирди. Объектнинг лойиҳаси замонавий усулда эканлиги ҳамда яқин ойларда маҳалла болалари тўлақонли мактабгача таълим ва тарбия билан қамраб олиниши кўзда тутилди. Вазирнинг таклифига кўра, ушбу боғча барча замонавий талаблар мос рақамли ташкилот қилинади.

Маълумот учун: Ургут туманида инвестиция дастури ҳисобидан 2020 йилда учта давлат МТТлари қурилди. Хозирги кунда болалар қамрови 44,7% ни ташкил этади. 2021-йилда яна иккита ДМТТ қуриш ва янги оилавий шаклдаги боғчалар яратиш режалаштирилган. Шундай қилиб, қамров даражаси 65 фоизга етади.

Вазир топшириғига кўра, Булунғур туманининг мактабгача таълимни ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» тузилади. Шу билан биргаликда, тумандаги оилавий мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ходимларнинг малакасини мунтазам ошириб боришга қарор қилинди.