Мактабгача таълим вазирлиги Кадрлар бошқармаси томонидан жорий йилнинг I- чораги давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида

М А Ъ Л У М О Т

  1. Кадрлар бошқармасида жорий йилнинг I-чораги давомида жами 284 та буйруқ ишлаб чиқилган бўлиб, шундан: 159 та ходимларга оид, 125 та хизмат сафарига оид буйруқлар.
  2. Кадрлар бошқармасига жорий йилнинг I-чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 389 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан: 344 та ёзма ҳамда 35 та оғзаки мурожаатлар. Бугунги кунда музкур келиб тушган мурожаатларнинг 315 тасига ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиб натижалари бўйича муаллифларга жавоб хатлари юборилди.
  3. “mdo.ijro.uz” тизими орқали 298 та хат-ҳужжатлар келиб тушган 249 та хат-ҳужжатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиб ижроси юзасидан тегишли ташкилотларга жавоб хатлари юборилган.
  4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 133-моддасига кўра барча ходимларга, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлаётган ходимларга, дам олиш ва иш қобилиятини тиклаш учун вазирлик ходимларининг 2021 йил учун йиллик таътиллар жадвалини тасдиқлаш мақсадида ҳар бир таркибий бўлинма раҳбарлари ҳамда ходимларининг хоҳишларини ҳисобга олган ҳолда таътиллар жадвали шакиллантириб вазирлик касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланди.
  5. Бошқарма томонидан қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилди:
    • “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳузурида Жаҳон банки иштирокидаги “Болаларни эрта ёшдан ривожлантиришни такомиллаштириш” лойиҳаси ва барча халқаро молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни амалга оширилишини таъминлаш ҳамда Корея Республикаси билан ҳамкорликни жадаллаштириш тўғрисида”ги;
    • “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги тизимида ходимлар билан тузиладиган меҳнат шартномасининг намунавий шаклини тасдқилаш тўғрисида”ги;
    • “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашишнинг кечиктириб бўлмас
      чора-тадбирлари тўғрисида”ги;
    • “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш сиёсатини белгилаш тўғрисида”ги;
    • “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги тизимида манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисида”ги;
    • “Мактабгача таълим тизимида вакант лавозимларга ходимларни ишга қабул қилишда танлов асосида саралаб олиш тартибини жорий этиш тўғрисида”ги.
  6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
    31 октябрдаги “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
    ПҚ-4502-сон қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 январдан давлат органлари ва ташкилотларида ходимларнинг сон ва сифат таркиби, вакансияларни шакллантириш “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексида (кейинги ўринларда -“ЯММТ” ИДАК) амалга оширилиши белгилаб қўйилган топшириқ ижросини таъминлаш мақасадида, вазирлик марказий аппарати ходимларининг маълумотлари “ЯММТ” ИДАКга киритилиб, доимий равишда янгилаб борилмоқда.
  7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
    3 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5843-сонли Фармонига асосан давлат фуқаролик хизматига очиқ мустақил танлов асосида ишга қабул қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан келишилган ҳолда “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълими вазирлиги марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалар, тизимдаги ташкилотлардаги вакант бўлган лавозимларни танлов асосида саралаб олиш тўғрисида тартиб” ишлаб чиқилди.
  8. Вазирликнинг Статистика бўлимига:
    1. -Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги, ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари, идоравий мансуб ташкилотлари ҳамда педагогика коллежларида фаолият юртитаётган ходимлар тўғрисидаги статистик маълумотлар;
    1. Давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги бўш (вакант) иш ўринлари бўйича маълумотлар тақдим этилиб борилмоқда.
  9. Ҳудудий мактабгача таълим бошқармалари томонидан  жами 173 нафар давлат мактабгача таълим ташкилоти директорларини (кейинги ўринларда ДМТТ) доимий лавозимга тайинлаш учун киритилган номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, Мактабгача таълим вазирининг 2020 йил 24 июлдаги 108-сонли буйруғи билан тасдиқланган вазирлик билан келишиладиган лавозимларга тавсия этилган номзодларни ҳужжатларини ўрганиш ва хулоса бериш бўйича комиссия аъзоларининг хулосаларини инобатга олган ҳолда ҳудудларга келишиш ёки бошқа номзод юбориш тўғрисида жавоб хатлари юборилди.
  10. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳудудий филиали билан ҳамкорликда вазирлик номенклатурасига кирувчи 2 та бошқарма бошлиғи ўринбосари ҳамда 19 туман (шахар) мактабгача таълим бўлими мудири лавозимларига очиқ vacancy.argos.uz сайти орқали танлов эълон қилинди.
  11. Жумладан, жорий йилнинг 18 март куни Мактабгача таълим жазирлиги номенклатурасига киритилган лавозимларга танлов ўтказиш бўйича комиссия аъзолари иштирокида Булунғур тумани мактабгача таълим бўлими мудири лавозимига тест синовларини мувафаққиятли топширган номзодлар билан суҳбат ўтказилди.
  12. Комиссиянинг хулосасига кўра, Ф.Хотамов билан синов муддати билан меҳнат шартномаси тузиш тавсия этилди ҳамда номзоднинг ҳужжатлари келишиш учун Булунғур тумани ҳокимлигига юборилди.
  13. Мактабгача таълим вазирлиги тизимида самарали меҳнат қилиб қелаётган ходимларни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги байрами арафасида давлат мукофотларига тавсия этиш мақсадида ҳудудий мактабгача таълим бошқармаларига давлат мукофотларига ходимларни тавсия этилиши сони бўйича тақсимот қилиниб, бугунги кунда ҳудудий мактабгача таълим бошқармалардан давлат мукофотларига тавсия этилаётган номзодларнинг мукофот варақлари, маълумотномалари (справка-объективка), меҳнат фаолияти давомида эришган ютуқлари акс эттирилган тавсифномалари (аннотация) талаб даражасида расмийлаштирилганлиги ўрганиб чиқилмоқда.
  14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
    3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Давлат фуқаролик хизматининг ҳолати таҳлил қилиш, 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси лойиҳаси тайёрланиши учун бугунги кунда ҳудудий мактабгача таълим бошқармалари, идоравий мансуб ташкилотлари ҳамда туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларида фаолият олиб бораётган бошқарув ходимлари сони бўйича Давлат фуқаролик хизматини 2030 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари ва индикаторлари бўйича маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Админситрациясига тақдим этиш учун бугунги кунда маълумотлар умумлаштирилмоқда.