МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ РАҲБАРИЯТИ ВА ЁШЛАР ЎРТАСИДА УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ.

Амударё туманида жами 49 та мактабгача таълим ташкилоти бўлиб, ушбу ушбу мактбагача таълим ташкилотларида жами 405 нафар 30 ёшгача бўлган ходимлар фаолият олиб боради. Шулардан 190 нафари педагоглар бўлиб, ушбу педагогларнинг фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида аввал мактабгача таълим ташкилотларида фаолият олиб борган, ҳозирги кунда нафақада бўлган педагоглар ҳамда бўлажак ва ёш педагоглар билан 40-мактабгача таълим ташкилотида “Уч авлод” учрашуви ташкил этилди. Учрашув давомида нафақадаги педагоглар илгари яратилган шароитлар билан ҳозирги кунда яратилиб берилган шароитлар тўғрсида гапириб, ҳозирги кунда тарбияланувчиларни мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилишдаги қулайлик, уларнинг бола таъминоти учун ота-оналар тўловларини 50% камайтирилганлиги, тарбияланувчиларга берилаётган методик қўлланмалар, озиқ-овқатларининг сифати яхшиланганлиги, шунингдек, фахрийларга берилаётган эътибордан мамнун эканлигини таъкидлаб ўтдилар. Шундан сўнг, Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари С.Турғунов, Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача таълим вазири Ж.Уснатдинова, фахрий устозлар ва ёш педагоглар 40-мактабгача таълим ташкилоти педагогларига телевизор, ноутбук ва принтер совға қилинди.