Мактабгача таълим вазирлиги ва «Ўзбеккино» миллий агентлиги ўртасида меморандум имзоланди

Бугун Мактабгача таълим вазирлиги ва «Ўзбеккино» миллий агентлиги ўртасида меморандум имзоланди.

Меморандум доирасида «Ўзбеккино» миллий агентлиги томонидан мактабгача таълим ташкилотлари болалари учун 100 та мультфильм беғараз тақдим этилди.

Мазкур мультфильмлар болажонларда ватанпарварлик, миллийлик, юксак тарбияни шакллантириш ва уларнинг маънавий дунёсини бойитишда муҳим роль ўйнаши шубҳасиз. Зеро, болага уни қизиқтирган ҳолда таълим-тарбия бериш ўзлаштиришнинг муҳим омили ҳисобланади.

Мультфильмлар мактабгача таълим ташкилотларига яқин вақт ичида етказилади.