Мактабгача таълим вазирлиги ва ЮНИСЕФ ўртасида ҳамкорлик даврида амалга оширилган ишлар.

2018-2021 йилларда ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда кўплаб лойиҳалар амалга оширилди, уларнинг асосийлари қуйидагилар:

I. «Илк қадам» давлат ўқув дастурини ишлаб чиқиш ва кўпайтиришда техник ёрдам кўрсатилиши.
2018 йилда ЮНИСЕФ (халқаро ва маҳаллий таълим мутахассислари билан) эрта ва мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланиши учун давлат талабларини ҳамда «Илк қадам» ўқув дастурини ишлаб чиқиб кўпайтиришда (10 000 та) кўмаклашди.
Давлат талаблари ва мактабгача таълимнинг «Илк қадам» давлат ўқув дастурини амалда қўллашда тренерлар учун ўқув тўплами (модул), шунингдек ушбу материалларнинг амалга оширилишини қўллаб-қувватловчи ўқув-услубий материал ишлаб чиқилди;
ЮНИСЕФ ва Мактабгача таълим вазирлиги билан ҳамкорликда «Илк қадам» давлат ўқув дастури ҳамда эрта ва мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланиши учун давлат талабларини амалиётга жорий этилиши юзасидан 31 нафар устоз-мураббийларни тайёрлаш бўйича қатор ўқув семинарлари ўтказилди.
2020 йил август ойида «Илк қадам» ўқув дастурини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш учун 6 та услубий қўлланмани ишлаб чиқилиши тугалланди.
II. Таълимни бошқариш ва ахборотни ишлаб чиқариш бўйича “OpenEMIS” дастури ишлаб чиқариш, жорий этишда кўмаклашилиши.
2018 йил 1 апрелда – ЮНИСЕФнинг молиявий кўмаги билан “OpenEMIS” дастури ишлаб чиқилиб жорий этилди.
III. Мактабгача таълим бўйича муқобил ва инновацион хизматларни моделлаштиришни қўллаб-қувватланиши.
ЮНИСЕФ билан юртимизнинг олис туманларида мактабгача таълимнинг муқобил шаклини ташкил этишда эҳтиёжларни баҳолаш жараёнлари ўтказилди, мактабгача ёшдаги болаларни қамраб олишда энг паст кўрсаткичли иккита ҳудуд аниқланди: Хоразм вилояти қишлоқ жойлари (Боғот, Қўшкўпир туманлари), Наманган вилояти (Косон, Норин туманлари).
IV. Мактабгача таълим педагогининг касбий стандартини ишлаб чиқишга кўмаклашилиши.
2020 йил 14 февралда – Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 16 декабрдаги «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Қонуни ижроси доирасида ЮНИСЕФнинг техник кўмаги билан мактабгача тарбиячининг касбий стандартини ишлаб чиқишга бағишланган давра суҳбати ташкил этилди;
V. Таълим сифатини баҳолаш тизимини ишлаб чиқишда кўмаклашилиши.
ЮНИСЕФ ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат назорат инспекцияси билан биргаликда таълим сифати учун ўқув жараёни сифатини баҳолаш тизими ишлаб чиқилган, асосий кўрсаткичларни баҳолаш тизими тасдиқланган. Мактабгача ёшдаги болалар учун бадиий ўқув рангли буклетларни яратиш бўйича концепция ишлаб чиқилди, бунинг асосида китоблар яратилди ва нашрга тавсия этилди.