Мактабгача таълим вазирлигида онлайн семинар бўлиб ўтди

2021 йил 30 ноябрь куни Мактабгача таълим вазирлигида «Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикасида шахсга йўналтирилган таълим ва ўйин ўрганиш амалиёти» мавзусида онлайн семинар бўлиб ўтди.

Ушбу семинар KOICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кўмагида Корея Республикасининг Сунчунхян илмий-тадқиқот маркази ва Сунчунхян олий таълим мактаби профессор-ўқитувчилари ҳамда таълим экспертлари иштирокида ташкил этилди.

Семинарда Ўзбекистон мактабгача таълим соҳасининг 40 дан ортиқ вакиллари, хусусан, вазирлик марказий аппарати ходимлари, ҳудудий бошқарма ва мактабгача таълим бўлимлари масъул ходимлари, шунингдек, директорлар, методистлар ва педагог ходимлар иштирок этди.

Семинар якунида тингловчиларга тегишли сертификатлар топширилди.