Мактабгача таълим вазирлигида Россия Федерацияси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Россия томонининг ташаббуси билан Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонасининг иккинчи котиби Aлександр Сазонов, Россия Федерацияси таълим вазирлигининг халқаро ҳамкорлик ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими директори ўринбосари Aндрей Ефремов, А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг ректори вазифасини бажарувчи Василий Славаш билан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири Aгриппина Шиннинг учрашуви бўлиб ўтди


Музокарада A. И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети Тошкент шаҳридаги филиали фаолиятини самарали ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Россия федерацияси делегацияси раҳбари Жаноб A. Йефремов учрашув иштирокчиларини қутлар экан А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогик университети ректорининг янги тайинланган вазифасини бажарувчи Ўзбекистон томонига расман таништирди.


Жаноб В. Рабош ўзининг кириш нутқида A.И.Герцен номидаги Росссия давлат педагогика универсиетининг яқинда эришган ютуқлари ҳақида қисқача гапириб берди. A. Герцен Мактабгача таълим вазирлиги раҳбариятига Ўзбекистон-Россия муносабатларини ривожлантиришга қўшган бебаҳо ҳиссаси ва A.И Герцен номидаги Росссия давлат педагогика универсиетининг Тошкент шаҳридаги филиалини очишда ёрдам бергани учун миннатдорлик билдирди.
A. Герцен Росссия давлат педагогика универсиетининг Тошкент шаҳридаги филиалининг янги жамоаси қўллаб-қувватланиши ва самарали фаолият юритишини таъминлаш учун барча имкониятларни ишга солиши алоҳида таъкидланди.


Ҳозирда Тожикистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси ва Туркманистон Республикаси мамлакатларида шу каби филиаллари очиш тўғрисида тегишли мутасадди идоралар билан музокаралар олиб борилятганлигини эътироф этилди. Шу билан бирга, Жаноб В. Рабош янги ташкил этилган A. И. Герцен номидаги Росссия давлат педагогика универсиетининг Тошкент шаҳридаги филиали МДХ давлатлари ичида юқори малакали педагог кадрлар тайёрлаш маркази сифатида фаолият юритишини эътироф этди.
Шу билан бирга, Россия томони “Лукоил Оверсеас” Россия компанияси молиявий кўмагида қурилаётган Тошкент вилояти Қибрай туманидаги реалибилитация маркази билан янги қурилган мактабгача таълим ташкилоти педагог кадрларининг малакасини оширишда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

Хусусан, Санк-Петербург мутахассислари билан Нукус шаҳридаги Имкон реалибитацион маркази мутахассислари малакасини ошириш бўйича келишиб олинди. Музокаралар якунида A.И Герцен номидаги РДПУ Тошкент шаҳридаги филиалида таълим жараёнини ривожлантиришга қаратилган лойихалар муҳокама қилинди.

Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати