Мактабгача таълим вазирлигининг бу йилги «Август конференцияси» тадбирида республика бўйича 200дан ортиқ соҳа ходимлари иштрок этди.

Август ойи таълим тизими ҳодимлари учун энг маъсулиятли – сарҳисоб ва режа қилиш даври ҳисобланади.

“Август конференцияси” номи билан тизим томонидан ҳар йили байрамона тарзда нишонланадиган бу тадбир жорий йилда мактабгача таълим тизимининг 200 дан ортик тарбиячи ва методистлари билан бир каторда, соҳанинг маъсулиятли ходим ва раҳбарларини жамлади.

Анжуманда ўтган 2018-2019 ўқув йили якунлари ва янги 2019-2020 ўқув йилида мактабгача таълим тизими олдида турган вазифалар тўғрисида келишилди.

Бу йилги “Август конфкренцияси”да соҳа фаолиятини таҳлил қилиб шу вазифаларни энг пастки бўғинларгача бажарилиши лозим бўлган вазифаларни аниқлаб, таълим муассасаларига етказиш ва кенгашларни айнан бугунги кунда муаммоли масалалар ечимига қаратилди.

Вазирлик раҳбарлари иштрок этган анжуманда мактабгача таълим вазирлиги энди фақат болалар қамровини ошириш билан эмас, балки самарадорликка эришиш билан ҳам шуғулланиши кераклигини таъкидладилар.

Бу борада вазирликнинг олдида турган энг асосий вазифалар назорат – таҳлил – ташхис формуласидан фойдаланган ҳолда тизимда ишловчиларнинг салоҳиятини, иш самарадорлигини ошириш, давлат мактабгача таълим ташкилотлари салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига методик ёрдам кўрсатиш билан амалга оширилади.

Анжуман сўнгида 19-21 август кунлари пойтахтимизда бўлиб ўтган “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” кўрик танлови ғолиб ва иштрокчиларининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.