Мактабгача таълим вазирлигининг Ички аудит хизмати томонидан 2021 йил 1-чорак ҳисоботи.

Мактабгача таълим вазирлигининг Ички аудит хизмати томонидан 2021 йил 1-чораги давомида мактабгача таълим бўлимлари ва мактабгача таълим ташкилотларида ўтказилган 80 та (шундан прокуратура ва прокуратура ҳузуридаги департамент билан хамкорликда -7 та) назорат тадбирларида жами 3,4 млрд.сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланди.

Ўтказилган профилактика натижасида товар-моддий бойликлар ортиқчалиги ва кирим қилинмаганлиги, бюджетга ўтказилиши лозим бўлган маблағларнинг ўз вақтида ўтказилмаганлиги, белгиланган миқдордан кам хисобланган ота-она тўловлари каби холатлар бўйича 266 млн.сўм бюджет ва ташкилот хисобига қўшимча хисобланди.

Тизимда дебитор ва кредитор қарздорликларни камайтириш ҳамда ўрнатилган тартибда ундириш бўйича судга мурожаат қилиш, ишламайдиган “ўлик жонлар” аниқланиб ишдан бўшатиш, ходимларнинг иш ҳақидан асоссиз ушлаб қолишларга чек қўйиш каби профилактика ишлари олиб борилди.

Мактабгача таълим вазирлиги томонидан 2021 йил 1-чораги давомида 80 та ташкилотлар бўйича назорат тадбири хужжатлари қонуний чора кўриш учун прокуратура органларига юборилди.

Вазирлик бюджет маблағларини оқилона сарфланишини таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш талон-тарожликларни аниқлаш ва олдини олиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан узвий хамкорлдикда иш олиб борилди.