Мактабгача таълим вазирлигининг Ички аудит, молиявий ва ҳуқуқий назорат хизмати

Ички аудит хизмати томонидан 2021 йил 1-ярим йиллиги давомида мактабгача таълим бўлимлари ва мактабгача таълим ташкилотларида ўтказилган 150 та назорат тадбирларида жами 7 млрд.сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланди.

Бундан ташқари, ўтказилган профилактика натижасида давлат харид қонунчилигини бузилиши ва нақд пулларни кирим қилинмаслиги олди олиниб 5 млрд. сўм талон-тарож қилиниши олди олинди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган “Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти” талабларига зид равишда 268 нафар болалар ноқонуний мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилинган.

Хисобот даврида 150 та ташкилотлар бўйича назорат тадбири хужжатлари қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилди.