Мактабгача таълимда болани эрта ривожланиши ва мактабгача таълимга тайёрлаш дастури

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати илк ва мактабгача ёшдаги болаларни яхши сифатдаги мактабгача таълим билан қамраб олишни кенгайтириш мақсадларида мамлакатда мактабгача таълимни ривожлантириш бўйича беш йиллик Давлат дастурини ва Йўл харитасини ишлаб чиқди

1. Мактабгача таълимни ривожлантириш бўйича давлат вазифаларини бажариш учун Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилди

2. Мактабгача таълим Ўзбекистон Республикаси ҳукуматига мактабгача таълимни ривожлантириш бўйича саъй-ҳаракатларига техник ёрдам кўрсатадиган ЮНИСЕФнинг асосий устувор вазифаларидан бири бўлиб саналади. Мактабгача таълим вазирлиги ва ЮНИСЕФнинг 2018 йилга мўлжалланган ҳамкорликдаги йиллик режаси бир нечта чора-тадбирларни ўз ичига олади. Бу режанинг ютуқларидан бири бўлиб мактабгача таълим учун компетентли-йўналтирилган “Илк қадам” Давлат ўқув дастурининг ишлаб чиқилиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан тасдиқланган илк ва мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантиришга қўйиладиган Давлат талабларининг янгиланиши ҳисобланади. Давлатнинг бу икки ҳужжати мактабгача таълим соҳасидаги бошқарувчилар, мактабгача таълим тизимидаги педагоглар турли хилдаги МТМ ларда таълим олувчи ҳар бир боланинг юқори сифатли таълим олишини таъминлаш мақсадларида йўриқнома сифатида фойдаланадиган асосий ҳужжатлар бўлиб ҳисобланади.

Давлат дастури сифатида Илк қадам дастурининг алоҳида муҳимлиги шундан иборатки, бунда у ўз ичига ўқитишнинг педагогик мақсадларини олади, кун давомида боланинг таълим олиши тузилмасини таъминлайди, шунингдек, педагоглар бола ривожланишининг қайси энг муҳим жиҳатларига ўз диққатларини жамлашлари лозимлиги тушунилишини таъминлайди. Давлат дастури бўлиш билан бирга Илк Қадам дастури бутун мактабгача таълим тизимини тўлиқ қамраб оладиган ва уни тартибга соладиган “ёмғирпўш” сифатидаги тараққийпарвар ҳужжат бўлиб саналади. Мана шу билан Илк Қадам дастури турли хил болалар гуруҳларига ҳар хил провайдерлар томонидан тақдим этиладиган мактабгача таълимнинг бир хил сифатини таъминлашга мўлжаллангандир. Дастур педагогларга болалар учун рағбатлантирувчи ўқитиш муҳитини қандай қилиб яратиш ва бунга ота-оналарни ҳам қай йўл билан жалб қилишни тушуниш ва билиб олишга ёрдам беради.

Мактабгача таълим муассасаси (МТМ)нинг давлат ўқув дастури Ўзбекистон Республикасида илк ва мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланишига қўйиладиган Давлат талабларига мос ҳолда ишлаб чиқилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат бўлиб, унда мактабгача таълим муассасасининг мақсадлари ва вазифалари, ўқув-тарбиявий ишларнинг асосий ғоялари акс этган, шу жумладан, таълимнинг кейинги босқичига ўтишда боланинг асосий компетенциялари белгилаб берилган. Давлат таълим дастури Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган қуйидаги таълим муассасаларида қўллаш учун мажбурийдир:

давлат мактабгача таълим муассасалари;

мактабгача таълим соҳасида хизматларни кўрсатадиган нодавлат таълим муассасалари:

 мактабгача ёшдаги болалар гуруҳларига эга бўлган “Меҳрибонлик” болалар уйлари;

 мактабгача ва бошланғич таълимни тартибга солувчи бошқарув органлари.