Мактабгача таълимда рақамли сиёсатни ишлаб чиқиш ва шакллантириш.

Мактабгача таълим тизимида рақамли технологияларни фаол жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, соҳани рақамлаштиришни таъминлашга қаратилган қатор инновацион лойиҳалар амалга оширилди.
2018 йилда вазирлик биринчилардан бўлиб болаларни мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш учун электрон навбатдан фойдаланишни бошлади. Ушбу ахборот тизими мактабгача таълим тизими (EMIS) нинг мониторинги ва автоматлаштирилган бошқарувини таъминлайди. Мазкур тизим ёрдамида болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш жараёнининг максимал шаффофлигига эришилади.
Шунингдек, мазкур тизим болаларнинг ёши ва жинсини ҳисобга олган ҳолда, вилоятлар, туманлар ва мактабгача таълим ташкилотлари кесимида болалар давомати ва саломатлигини онлайн тарзда мониторинг қилишнинг техник имкониятини беради. Бундан ташқари, тизимда МТТ ходимларини мониторинг қилиш ва онлайн тўловларини кузатиш имконияти мавжуд.
Республиканинг барча фуқароларига шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) ни тайинлаш бўйича бошланган фаол ишлар муносабати билан “Болалар Боғчаси” бошқа идораларнинг ахборот тизимлари билан фаол интеграцияни бошлади, чунки у илгари бундай ҳаракатларга тайёр еди. Айни пайтда “Болалар Боғчаси” Электрон ҳукумат (ягона Давлат хизматлари портали), «Давлат хизматлари агентлиги», «ФҲДЁ» (ЖШШИР) ва Тошкент хокимияти билан интеграция қилинган.
Ушбу ахборот тизимининг жорий этилиши Click, Payme, Зумрад, PayNet ва Humans тўлов тизимлари орқали боғча хизматлари учун онлайн тўлов тизимини ишга тушириш имконини берди.
Шунингдек, UNICEF билан ҳамкорликда Microsoft тизими асосида яратилган, тармоқ ва офлайн функциялар ва имкониятларнинг ўзига хос тўплами мавжуд бўлган Learning Passport платформаси ишлаб чиқилди.
Learning Passport – мобил онлайн ва офлайн платформа бўлиб, сифатли таълимга узлуксиз кириш имконини беради. Бу жуда мослашувчан дастур бўлиб, у турли мамлакатларга мавжуд рақамли таълим платформаларига қўшимча сифатида бириктириш имконини беради.
Глобал пандемия даврида, Learning Passport муҳитга тез кўникиб, масофадан ўрганиш учун онлайн ўқитиш мумкин бўлган ўқув дастурлари сафини кенгайтирди.
Жанубий кореялик ҳамкорлар билан биргаликда «Edu Link» лойиҳаси амалга ошириш бошланди. «Еdu link» мобил иловасининг ўзига хос хусусиятлари мамлакатимиз шароитига мослаштирилган. Иловада ўқитувчилар малакасини ошириш ва ота-оналарни мактабгача таълим тизимидаги таълим жараёнига жалб этишга қаратилган мазмундаги видеороликлар киритилади.
Дастур 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган. Унинг ёрдамида Ўзбекистон ёш авлоди чет тилларни (инглиз, рус ва корейс тилларини), шунингдек, математикани ўрганиш имкониятига эга бўлади.
Мактабгача таълим вазирлиги МТТларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга катта эътибор қаратмоқда. Хусусан, ўтган давр мобайнида 2 мингдан ортиқ давлат МТТлари замонавий ноутбуклар билан таъминланди ва жорий йил охирига қадар 4 мингдан ортиқ болалар боғчаларини компьютер ва оргтехника воситалари билан жиҳозлаш режалаштирилган.
МТТ педагогларини малакасини ошириш тизимида масофавий курслар, педагогларнинг электрон портфолиоси ва курсларнинг ўқув жараёнини мониторинг қилиш электрон тизими жорий этилган.