«Сиёсий маърифат соати»

Юртимизда кечаётган ислоҳотлар жараёнининг шиддатини таърифлашга сўз ожиз.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигида мунтазам ўтказилаётган «Сиёсий маърифат соати» юртимизда кечаётган ижобий ўзгаришларнинг моҳиятини кенг ва батафсил тушунтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ана шундай маърифий ўқув соатлари вазирлик ва вазирлик тассаруфидаги идоралари ходимлари учун мазмунли бўлмоқда.
Мактабгача таълим вазирлигида ҳар жума куни вазирлик ходимлари иштирокида Маънавият соати бўлиб ўтади. Унда хафта давомида ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган норматив-хуқуқий ҳужжатлар, мамлакатимизнинг сиёсий, ижтимоий хаётидаги янгиликлар ва ахборотлар бериб турилади.
Навбатдаги “Сиёсий маърифат соати”да ўзбек тилининг ҳозирги кундаги аҳамияти, мавқеи тўғрисида Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази директори Иномжон Азимов томонидан долзарб маълумотлар бериб ўтилди.