Молиявий-иқтисодий ривожланишни режалаштириш бошқармаси

Усанов Зафар Бекназарович – Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Молия-иқтисодий ривожланишни режалаштириш бошқармаси бошлиғи.

Усанов Зафар Бекназарович 1977 йилда Самарқанд вилояти Булунғур туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий. 1999 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтининг бакалавр, 2001 йилда Тошкент давлат аграр университети магистратура босқичини тамомлаган. Шунингдек, 2007 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тугатган.

2002-2004 йилларда – «Узмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси қишлоқ хўжалиги бошқармаси етакчи мутахассиси;

2004-2006 йилларда – Тошкент шаҳар халқ таълими Бош бошқармаси молия- режалаштириш бўлими бошлиғи;

2006-2010 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги истиқболни белгилаш, молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси бош иқтисодчиси;

2010- 2014 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Иқтисодий таҳлил ва молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари;

2014-2016 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси иқтисодиёт ва бухгалтерия ҳисоби бошқармаси бошлиғи;

2016-2019 йилларда – Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти молия-иқтисод ишлар бўйича проректори;

2019-2021 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Молия ва инвестицияларни жалб қилиш бошқармаси бошлиғи;

2019 йилдан ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Молия-иқтисодий ривожланишни

режалаштириш бошқармаси бошлиғи;

✅ Усанов Зафар Бекназарович

📞 (71) 207-04-08 (870)

📧 finance@mpe.uz