МТТлари сонини ошириш ва қамровни кенгайтиришга оид брифинг бўлиб ўтди

2021 йилда мактабгача таълим ташкилотлари сонини ошириш ва қамровни кенгайтириш йўналишидаги ишлар ҳақида брифинг бўлиб ўтди.

Унда Мактабгача  таълим вазирлиги томонидан 2021 йилги ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида МТТларни лойиҳа- смета ва қурилиш-монтаж ишлари олиб борилганлиги тўғрисида маълумот берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 декабрдаги ПҚ-4936-сон қарорига мувофиқ, 2021 йилда жами 38 205 қувват (ўрин)га эга 222 та мактабгача таълим ташкилотлари объектларини (22 та янги қуриладиган ва 200 та реконструкция қилинадиган) қуриш ва реконструкция ишларини амалга ошириш учун жами 900,0 млрд.сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
27 апрелдаги 52-сон Раёсати мажлиси баёнига мувофиқ Бўстонлиқ туманидаги 14-сонли мактабгача таълим ташкилоти дастурдан чиқарилган. Шунингдек, Олмазор туманидаги 4-сон собиқ МТТ ҳамда Миробод туманидаги собиқ архитектура-қурилиш коллежи негизидаги МТТ ташкил этиш объектларига Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ер майдони ажратилмаганлиги сабабли Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 118-сон Раёсати мажлиси баёнига мувофиқ давлат дастуридан чиқарилди.

Тасдиқланган манзилли дастурга мувофиқ 222 та объектдан:

23 та объектлар йилдан-йилга ўтувчи бўлди;

199 та эса тўлиқ фойдаланишга топширилди.

2021 йил 30 декабрь ҳолатига кўра Инвестиция дастури доирасидаги мактабгача таълим ташкилоти объектларига жами

743 млрд. 783 млн сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилди.

Жумладан, жами 199 та объектларда қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланиб, қўшимча равишда уларда 9440 ўрин (қувват) яратилди.

Шундан Қорақалпоғистон Республикасида 13 та объектларда 43 млрд. 267 млн.сўм маблағ молиялаштирилиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланди;

Андижон вилоятида 13 та объектда 46 млрд. 783 млн.сўм

Бухоро вилоятида 12 та объектда 41 млрд. 719 млн.сўм

Жиззах вилоятида 10 та объектда 35 млрд.990 млн.сўм   

Қашқадарё вилоятида 16 та объектда 51 млрд. 634 млн.сўм

Навоий вилоятида 10 та объектда 25 млрд.197 млн.сўм

Наманган вилоятида 12 та объектда 44 млрд.146 млн.сўм

Самарқанд вилоятида 16 та объектда 57 млрд. 800 млн.сўм Сурхондарё вилоятида 15 та объектда 47 млрд. 338  млн.сўм

Сирдарё вилоятида 13 та объектда 47 млрд. 597 млн.сўм

Тошкент вилоятида 30 та объектда 101 млрд. 360 млн.сўм

Фарғона вилоятида 18 та объектда 71 млрд. 433 млн.сўм

Хоразм вилоятида 8 та объектда 31 млрд. 745 млн.сўм

Тошкент шаҳрида 13 та объектда 65 млрд. 371 млн.сўм маблағ молиялаштирилиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланди.

2022 йил Инвестиция дастури доирасида белгиланган лимитларни ўзлаштириш имконияти мавжуд бўлмаган  23 та МТТ объектларини (Бухоро вилоятида-2 та, Тошкент вилоятида-15 та, Тошкент шаҳрида-6 та) йилдан-йилга ўтувчи объект сифатида 2022 йил Инвестиция дастурига киритиш юзасидан таклифлар ваколатли орган Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига киритилди.