Наманган вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи

Юсупова Хилола Каримжановна – Наманган вилояти Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи.

Юсупова Хилола Каримжановна 1972 йилда Наманган вилоятида туғилган, миллати ўзбек, олий маълумотли, 1994 йилда Наманган Давлат университетининг рус тили факультетини, 2006 йилда  эса, мазкур университетнинг ҳуқуқшунослик факультетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1994 йилда Наманган давлат университетида ўқитувчи сифатида бошлаган.

1998-2000 йилларда Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси вилоят қўмитасининг ижтимоий-иқтисодий ҳимоялаш бўлими мутахассиси бўлиб ишлаган.

2000-2004 йилларда Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси вилоят қўмитасининг ижтимоий-иқтисодий ҳимоялаш бўлими лавозимида фаолият олиб борган.

2004-2007-йилларда Вилоят ҳокимлигининг хотин-қизлар масалалари котибияти бош мутахассиси;

2007-2008-йилларда Вилоят ҳокимлигининг хотин-қизлар масалалари котибияти мудири;

2008-2009-йилларда Наманган шаҳар ижтимоий таъминот бўлими бошлиғи;

2009-2012-йилларда Республика “Оила” илмий-амалий маркази вилоят филиали директори;

2012-2015-йилларда Наманган вилояти ҳокимлигининг хотин-қизлар масалалари бўйича котибияти мудири лавозимларида ишлаган.

У лавозимга тайинлангунга қадар Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси бўлган.

✅Юсупова Хилола Каримжановна
📞(69) 234-24-15
📧namangan@mdo.uz
📧hilolakarimjanovna@gmail.com