Наманганда ўқув-амалий семинар ўтказилди

Наманган шаҳридаги 60-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида вилоят Мактабгача таълим бошқармаси Таълим сифатини таъминлаш ва инновацион технологияларни жорий этиш бўлими томонидан ўқув-амалий семинар ўтказилди.

Семинар куннинг ярмига қадар Наманган шаҳри ва унинг таркибига кирувчи Давлатобод ҳамда Янги Наманган туманларидаги Давлат мактабгача таълим ташкилотларининг, куннинг ярмидан кейин эса, мазкур ҳудудлардаги Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг методистлари учун амалга оширилди.

Таъкидланишича, 2021 йил давомида вилоятдаги жами 2 минг 565 та давлат ва оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотига вазирлик томонидан 132 турдаги 1 миллион 9 минг 676 дона, 5 миллиард 123 миллион 209 минг 200 сўмлик дидактик тарқатма материаллар, ўқув-услубий қўлланмалар ва ўйинчоқлар бепул етказиб берилди.

Семинарда «Ўйин орқали таълим олиш», «Шахсга йўналтирилган ёндашув асосида таълим жараёнини режалаштириш», «Кузатув ва баҳолаш», «Мактабгача таълим ташкилотларида таълим дастурларини ишлаб чиқиш», «Мактабгача таълимда таълим жараёнини индивидуаллаштириш. 

Шунингдек, вилоят Мактабгача таълим бошқармаси томонидан жорий январь – «Наманган вилоятида ўқув-методик адабиётлар ва дидактик тарқатмали материаллардан самарали фойдаланишни ўрганиш ойлиги», деб эълон қилинди. Шунга кўра, семинар-тренингда эгалланган кўникма ва малакаларни каскад усулида давом эттириш юзасидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу доирадаги семинар-тренинглар вилоятнинг қолган туманларида жорий ойнинг 22 январь кунига қадар давом этади.