Навоий вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи

Тиллаев Уткир Уктамович- Навоий вилояти Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи.

Тиллаев Уткир Уктамович 1982 йилда Навоий вилоятида туғилган, миллати ўзбек, олий маълумотли, 2004 йилда Навоий давлат педагогика институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2004 йилда Навоий вилояти ҳокимлиги Иқтисодиёт бош бошқармасида котиб вазифасидан бошлаган. 2006-2010 йилларда Навоий вилояти ҳокимлиги Иқтисодиёт бош бошқармаси соғлиқни муҳофаза қилиш ва таълимни ривожлантириш бўлими бошлиғи бўлган.

2010-2014 йилларда Нурота туман ҳокимлигида Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари вазифасида ишлаган.

2014-2015 йилларда Навоий вилояти ҳокимлиги меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармасининг Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси бошлиғи вазифасида ўз фаолиятини олиб борди.

2015-2015-йилларда Навоий шаҳар “Мунжал Шифер” МЧЖ директорининг кадрлар бўйича ўринбосари;

2016-2017 йилларда Ўзбекистон ХДП Навоий вилояти кенгаши Аҳоли бандлиги ва ижтимоий сиёсат масалалари бўйича бўлими бошлиғи;

2017-2017 йилларда Ўзбекистон ХДП Навоий вилояти кенгаши Депутатлик бирлашмалари ишинимувофиқлаштириш ва Жамоатчилик қабулхоналари билан ишлаш бўлими бошлиғи;

2017-2018 йилларда Ўзбекистон ХДП Навоий вилояти кенгаши раиси ўринбосари;
2018-2018 йилларда Навоий вилояти Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи ўринбосари;

2018-2018 йилларда Навоий вилояти Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи в.в.б;

2018-2021 йилларда Навоий вилояти Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи;

2021-2021 йилларда Навоий вилояти Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи в.в.б вазифасида ишлаган.

2021 йил 22 сентябрдан буён Навоий вилояти Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.

✅Тиллаев Уткир Уктамович
📞(79) 220-13-88
📧navoiy@mpe.uz, navoiymtb@exat.uz